Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати,

“Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, тажрибали саноат ходими

Ў. С. Саидмуродовга!

Ҳурматли Ўктам Саидмуродович!

Сизни туғилган кунингиз билан самимий табриклайман. Узоқ умр, сиҳат-саломатлик, келгуси ишларингизга улкан зафарлар тилайман.

Сиз Самарқанд вилоятида биринчилардан бўлиб ишлаб чиқаришни йўлга қўйган, кўплаб янги иш ўринлари яратган, тадбиркорлик, ишбилармонликни амалда кўрсатган, бой тажрибага эга инсонсиз.

Бугун Самарқанд вилоятида  ишлаб чиқаришни йўлга қўйган юзлаб ёшлар Сизни бевосита ўзларининг устози деб билади.

Сиз Самарқандда саноатчилар мактабини яратган, асос солган устоз-мураббийсиз. Биз Сиз билан ҳақли равишда фахрланамиз.

Мамлакатимизда  Сиз томонингиздан асос солинган “Стеклопластик” корхонаси маҳсулотлари кириб бормаган бирор ташкилот, идора, хонадон қолмаган. Бир-биридан сифатли, бемалол импорт ўрнини боса оладиган жиҳозлар сони борган сари ортиб бораётгани ҳам фикримиз далилидир.

Самарқандликлар Сизни саховатпеша инсон, ёшларнинг меҳрибон устози, фидойи ташкилотчи, тажрибали раҳбар сифатида яхши билади ва ғоятда қадрлайди.

Ёшларимизга Сизни ҳаёт йўлингизни, эришган ютуқларингизни, мақсад йўлида собитлигингизни ибрат қилиб кўрсатамиз. Ўрнак олишга чақирамиз.

         Қадрли Ўктам Саидмуродович!

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

Аллоҳ умрингизга, ризқингизга, касбингизга барака берсин.

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг.

 

Рустам Холмуродов,

Самарқанд давлат университети ректори,

Ўзбекистон Республикаси фан арбоби,

Олий Мажлис Сенати аъзоси.