Samarqand Davlat Universiteti

en-samdu-title

  • O'zbekcha
  • Русский
  • English

Phone:    +998 66 2391140
Fax:        +998 66 2391140
E-mail: monitor@samdu.uz
Ishonch telefoni: +998662391105

Home The News РЕСПУБЛИКА МАЪНАВИЯТ ТАРҒИБОТ МАРКАЗИ

РЕСПУБЛИКА МАЪНАВИЯТ ТАРҒИБОТ МАРКАЗИ

E-mail Print PDF
There are no translations available.

ОДАМ САВДОСИ – ИНСОНИЯТ КУШАНДАСИ

«Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди»

Ўзбекистон Республикаси

Конституцияси, 22-модда 

          Ўзбекистон Республикаси фуқароси қаерда бўлмасин, ўз фуқаролигини сақлаб қолиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чет элда вақтинча ёки доимий яшаётганлигидан қатъий назар, ўз фуқаролик ҳуқуқий мақомини сақлаб қолади ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳимоясида бўлади. Ушбу қоида 1966 йил 19 декабрдаги «Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида»ги халқаро пактда акс этган принципларга тўла мос келади. Мазкур пактда шундай дейилган: «Ушбу пактда иштирок этувчи ҳар бир давлат ўз ҳудудидаги ва ўз юрисдикциясида бўлган шахсларни мазкур пактда эътироф этилган ҳуқуқларини ҳеч бир айирмачиликсиз, жумладан, ирқи, терисининг ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодидан, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи, туғилиши ёки ўзга ҳолатидан қатъий назар, ҳурмат қилиш ва таъминлаш мажбуриятини олади».

Афсуски, ҳаётнинг мураккаб жабҳаларидан осонгина ҳатлаб ўтиш иштиёқига, бир ҳамла билан ҳамма нарсага эга бўлиб олишдек алдамчи истакларга қул бўлиб қолиш кишини нақадархунук ҳолатларга солиб қўяётган бугун айни ҳақиқат. Орамиздаги айрим шу тахлит кайфият эгалари ўз алдамчи истаклари ортидан қул бўлиб ишлаётганлари, ўз соғлигидан, куч-қувватидан айрилиб юртимизга қайтиб келаётганларнинг ҳам борлиги аччиқ ҳақиқат. Бугунги кунда ҳуқуқий манбаларда «одам савдоси» деб аталаётган ана шундай тубан касбни ўзига эп билган кимсалар, аслида, миллатга хиёнат қилишаётганини англашармикин? Ноқонуний йўл билан чет элга борган кишиларнинг қандай шароитларда ишлаши, яшаши, тирикчилигини ўтказиши борасида республикамиз ва хорижий оммавий ахборот воситаларида кўплаб маълумотлар бериб борилмоқда. Алдов ва фирибгарлик йўли билан олиб кетилган, фуқаролик паспорти ва бошқа ҳужжатларидан маҳрум этилган эркак ва аёлларни қулдек ишлатиб, улар устидан ўтказаётганхўрлов ва зўрловлар, бу инсонларнинг шаъни ва ғурурини поймол қилиш ҳолатларини инкор этмаган ҳолда айтиш жоизки, хорижий муҳит ва унда беркиниб, доимий хавотирда яшаётган одам руҳиятида қандай ўзгаришларни содир этишини тасаввур қилиш қийин эмас. Ўзбек халқи узоқ асрлар давомида миллий қиёфасини, ўзлигини, генофондини пок сақлай олган ориятли миллат ҳисобланади. Бироқ, бу халқ ҳеч қачон қорнини қадридан, номусини нафсидан устун қўйиб, бошқалар қаршисида ялтоқланган эмас. Халқимиз озодлиги, ҳурлиги, ор-номусини нога алмашадиган, қаерда қорни тўйса, ўша ерни ватан деб кетадиган оломон бўлган эмас. Зеро, халқимиздек она-заминига боғланган оилапарвар, бола-чақасини бағрига босиб, бехавотир тотинадиган жайдар нонини миннатли ошга алишмайдиган халқлар бу ёруғ оламда топилмаса керак. Бу халқ энг оғир дамларда ҳам сабрни бошига тож қилган, бировнинг ҳақига кўз олайтирмаган, ҳеч қачон ўзга юртларга қўл чўзиб бормаган. Афсуски, одам савдоси аталмиш тубан ишга қўл ураётган жиноятчилар халқимизнинг асрлар давомида мисқоллаб йиққан обрў-эътибори, нуфузи, шаъну шавкатини, ҳурматини ботмонлаб совуришлари, миллатни ўзгалар олдида обрўсизлантираётганини ўйлаб ўтирмайдилар. Уларнинг қилмишларидан бутун миллат хабардор бўлмоқда. Бу ғирром ишни, айниқса, Ўзбекистон эришаётган улкан муваффақиятларни кўра олмайдиган, аксинча, пашшадек камчиликни филдек қилиб кўрсатишга уринаётган айрим мамлакатларнинг оммавий ахборот воситалари юртимиз тўғрисида турли уйдирмаларни тарқатмоқда. Натижада, умрида Ўзбекистонни келиб кўрмаган, бу юртнинг чинакам ватанпарвар фуқаролари амалга ошираётган тарихий ишлардан бехабар айрим хорижликларда юртимиз ва унинг одамлари ҳақида нотўғри тасаввур ҳосил бўлади. Одам савдоси жинояти юртга, миллатга нисбатан хиёнат экан, ҳар бир виждони уйғоқ юртдошимиз бу муаммога бефарқ ва лоқайд бўлиши асло мумкин эмас. Аксинча, бу жиноятга қарши изчил, муросасиз кураш олиб бориш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир.

 

Last Updated ( Monday, 21 September 2015 06:04 )  

Rector's Virtual Reception

Photo Gallery


foto-41-231-41-11foto-5

Happy Birthday!

24-Iyun. Kushshayeva Matlyuba, Xamrakulova Iroda Shaxobovna, Boboqulov G‘olib Doniyorovich, Kushatov Toshkul Shamsiyevich, Pirnazarov Sherzod Shermamatovich

E-mail service SamSU

1414756350 e-mail2

Advertisement

logoabitur1


 University Alexandra Ioana Cusa in Iasi of Romania announced“Erasmus +”scholarship program for students and staff. Submission of deadline is 5 November, 2016. Application forms can be obtained from scholarships program’s website: https://erasmusplus.uaic.ro/

Additional information: possible to get from International Relations Office of the University.

Note: All expenses are covered


  Samarkand State University invity you to “Day of opendoors” wikl held on 10-12 june 2017, at 9 ocbck in he big hall of SamSU. Adress: city of Samarkand. University Bulvar home №15 Telephone (0366) 2336085

Projects

Banner
Banner

SamSU in the blogs fikr.uz

Banner

National Internet contest

Banner
Banner
Banner
Banner
Banner

Reyting


Statistics

Members : 7
Content : 554
Web Links : 6
Content View Hits : 19726244
We have 1631 guests online

Weather

Онлайн консультант