Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy


Абитуриент таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни топширади:

таълим йўналиши, ўқитиш тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза;

ўрта ёки ўрта махсус маълумот ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;

086/У-шаклдаги тиббий маълумотнома;

фуқаролик паспорти нусхаси;

3,5х4,5 см ўлчамдаги 6 дона фотосурат;

папка 1 дона, конверт 1 дона

Бундан ташқари абитуриент қабул комиссиясига паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжатини шахсан кўрсатади.

Халқаро ва Республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақа ғолиблари ўқишга танловсиз кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатнинг асл нусхасини ҳам тақдим этади.

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисм тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар тегишли тавсияномани таълим муассасаси қабул комиссиясига 15 июлгача тақдим этишлари шарт акс ҳолда ундан кейин топширилган тавсияномалар қабул қилинмайди.

http://samdu.uz/assets1/plugins