Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Академик Саидахмат Норжигитович Лақаев меҳнатсевар, ташаббускор, янгиликка интилувчан, моҳир мураббий ҳамда квант механикаси ва чизиқли операторларнинг спектрал назарияси соҳасида халқаро илмий ҳамжамият томонидан эътироф этилган илмий натижаларга эришган таниқли олим, талабчан мураббий, Самарқанд давлат университетида ўз илмий мактабига эга ташаббускор раҳбарлардан бири, 1952 йили Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган.
1959-1968 йилларда Пайариқ туманидаги 44-ўрта мактабда, 1968-1973 йилларда Самарқанд давлат университетида (СамДУ), Москва давлат университетида 1975-1978 йиллар аспирантурада ва 1989-1991 йиллар докторантурада ўқиган. 1978 йилдан ҳозиргача Самарқанд давлат университетида ассистент, доцент, профессор ва академик лавозимларида ишлаб келмоқда. 1981 йилда Москва давлат университетида номзодлик, 1992 йил Санкт-Петербург давлат университетида докторлик диссертацияларини мувафаққиятли ҳимоя қилган. Унинг 140 дан зийод илмий мақолалари (шу жумладан, нуфузли хорижий нашрларда инглиз тилида 45 дан ортиқ) нашр этилган.
Олим 1993 йилдан буён фундаментал тадқиқотлар лойиҳалари илмий раҳбари. 1996 ва 2000 йилларда Германия DAAD фонди, 2001-2011-йилларда Германиянинг DFG фонди DFG 436 O'ZB 113/3, DFG 436 O'ZB 113/4, DFG 436 O'ZB 113/6, DFG 436 O'ZB113/7 лойиҳалари раҳбари ва иштирокчиси. 2013-2014-йилларда АҚШнинг Fulbright фонди грантлари совриндори. 
С.Н.Лақаев республика мустақилликка эришгандан сўнг халқаро илмий ҳамкорлик қилиш, республикамиз фан ютуқларини жаҳонга тарғиб этиш бўйича қатор ютуқларга эришди. Жумладан, 1996-2012 йилларда Германиянинг Рур, Бонн, Майнз, Мюнхен, Брауншвейг университетлари, Италиянинг ИCТП, СИССА илмий марказлари ва Рим унивеситети, 2013-2014 йилларда эса АҚШнинг Принсетон (Нъю-Жерси), Девис ва Ирвайн (Калифорния) ва Колумбия (Миссури) университетлари семинарларида илмий натижаларини муҳокама қилди. 2012 йилда Малайзия Мара технология университети таклиф этилган профессори сифатида Малайзиянинг Мара ва Малайзия технология университетлари ҳамда Путра ва Кебангсаан университетларида 2 ой мобайнида магистрант ва олимлар учун илмий маърузалар ўқиди. Франция (1995, 2000), Италия (1998, 2001,2003), Туркия (1999), Англия (2000), Германия (1996,1998, 2000-2010) каби мамлакатларида халқаро конгресслар, илмий семинарлар ва конференцияларда маърузалар қилди. Олим 1985-86 йилларда 10 ой Чехословакияда, 1996 йил 3 ой Германияда, 1998 йил 3 ой Италияда, 2000 йил 2 ой Германияда, 2001 йил 1 ой Италияда, 2000-2010 йилларда ҳар йили 2-3 ой Германияда халқаро илмий лойиҳалар бўйича таниқли олимлар билан ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб борди.
Академик С.Н.Лақаевнинг сайъи-ҳаракати натижасида СамДУ «Математик физика ва функционал анализ» кафедраси билан Бохум, Бонн, Майнз, Киэл Брауншвейг Университетлари (Германия), Зуссекс Университети (Англия), СИССА, ИCТП илмий марказлари ва Рим Университети (Италия), Миссури Университети (АҚШ), Стокголм Университети (Шветсия), Москва Давлат Университети (Россия) ва бошқа қатор йирик илмий марказлар орасида илмий ҳамкорлик йўлга қўйилди ва унинг 10 га яқин шогирдлари халқаро илмий лойиҳаларни бажариш устида иш олиб бормоқда. 
Академик С.Н.Лақаевнинг кўп қиррали фаолиятида ёш олимлар ва мутахассислар тайёрлаш алоҳида ўрин тутади. Олим Математик анализ ва унинг замонавий математик физикага тадбиқлари мактабни шакллантирди: 2 нафар фан доктори (Ж.Абдуллаев (2001), А.Холхўжаев (2016)), 13 нафар фан номзоди ва 4 нафар фалсафа докторлари (PhD) тайёрлади. 
Олим ҳозирда СамДУ “Математик физика ва функционал анализ” кафедраси мудири, академик лавозимида фаолият кўрсатиш билан бир қаторда СамДУ ҳузуридаги PhD27.06.2017 FM0201 рақамли физика-математика фанлари бўйича илмий даражалар берувчи Илмий Кенгаш аъзоси ва унинг Илмий семинари раҳбаридир. Олимнинг эришган илмий натижалари ва хизматлари учун 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг ҳақиқий аъзоси деб тан олинди. 

Малиновский Евгений Андреевич, 1938 йилда Украинада тугилган.  1945 йилдан 1955 йилгача Самарқанд шаҳридаги 37-мактабда тахсил олган. 1955 йилдан 1960 йилгача  Самарқанд давлат университети рус филологияси факультети талабаси, 1960 йилда Самарқанд Давлат Унверситети рус филологияси факультетини тамомлаган.

Университетда иш тажрибаси - 58 йил. 

1960 йилда университетни тугатгач, Самарқанд туманидаги 35-мактабга ишга кириб, у ерда бир йил давомида рус тили ва адабиёти уқитувчиси булиб ишлаган.1961 йил сентябрдан 1964 йилнинг августигача Самарқанд давлат университетининг рус тили кафедрасида укитувчи, 1964 йил сентябридан 1987 йил сентябргача – ушбу университетнинг рус ва умумий тилшунослик кафедрасида уқитувчи (1964-1967), катта уқитувчи (1967-1972) (1973 йилдан бошлаб) доцент. 1987 йилдан 1995 йилгача рус тили кафедраси мудири булган. 1997 йилдан бошлаб  рус ва умумий тилшунослик кафедраси профессори лавозимида ишлай бошлади.

1971 йилда Е.А. Малиновский "Сергей   Есенин ишларида барқарор огзаки комплекслар. Шоир шеърларида тилнинг эволюцияси" мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.

Рус  тили ва умумий тилшунослик кафедраларида ва СамДУда рус тилида ишлаётган рус тилшунослик факультети талабалари учун "Замонавий рус тили" (фонетика, лексикология, фразеология), "Тилшуносликка кириш", "Рус адабий тилининг тарихи", "Тилшунослик тарихи" лингвистик фан сифатида «Фразеология» ," Ҳозирги даврда рус тили ".

Ун йил мобайнида у Марказий Осиё ва Қозогистоннинг техник мактабларида рус тили уқитувчилари – замонавий илгор педагогика факультети талабаларига замонавий рус тилида маъруза уқиди. Унинг ишлаб чиқариш ва уқитиш фаолияти   Е. А. Малиновский тадқиқот ишлари билан бирлаштирилди. Лингвистика, лексикология, фразеология, лексикография, суз шаклланиши, терминология, бадиий асарларнинг тили, рус тили тарихи, рус тилини уқитиш методикаси буйича 180 дан ортиқ мақола (жумладан, МДХ ва чет элда - Германия, Польша, Эстония) тили.

Бундан ташқари, у 5 та дарслик, иккита монография ва услубий ишланмалар чоп этди.

Е.А. Малиновский куплаб иттифоқчилар, республика ва университет конференцияларида (Москва, Тошкент, Новгород, Қозон, Боку, Череповетс ва бошқалар) ҳисобот ва тақдимотлар утказган.

Уч марта, 1973, 1978 ва 1988 йилларда М.В. Ломоносов номидаги Москва Давлат Университетининг рус тили факультетида малака оширган. 

1982 йил сентябрдан 1984 йил августигача СамДУ нинг катта илмий ходими, академик Шанский Н раҳбарлигида Педагогик таълим илмий-тадқиқот институтида (Москва) докторлик диссертатцияси устида ишлаган.

1995 йил июнь ойида «Ал-Фаробий» номидаги Қозогистон Давлат миллий университети ҳузуридаги ихтисослашган кенгашда "Рус тили фразеология назарияси ва фразеологиясини шакллантириш" мавзусида докторлик диссертатциясини ҳимоя қилди.

1997 йил январь ойида Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясидан нострификация қилинди.

Малиновский  Е.А.  катта маъмурий тажрибага эга. Ун беш йил давомида рус филологияси факультети декани лавозимида, (1968 йилдан 1982 йилгача, 1985 йилгача)  декан муовини булиб ишлаган. СамДУ да Марказий Осиё ва Қозогистон техник мактабларида рус тили уқитувчилари малакасини ошириш курслари декани (уч йил); Иккита давр (1987 йил сентябрдан) рус тили кафедрасига раҳбарлик қилган, 1993 йил июлдан 1996 йил июлгача эса рус филологияси факультети декани лавозимида ишлаган.

Утган ун йил мобайнида у Самарқанд давлат университети қошидаги Минтакавий уқитувчиларни  малакасини ошириш институтида замонавий рус тили долзарб масалалари буйича, шаҳар ва вилоят мактабларининг уқитувчилари, шунингдек, лицейлар ва коллежлар рус тили уқитувчилари ва магистрлари учун маърузалар уқиди.

Жуманов Исроил Ибрагимович

“Ахборотлаштириш технологиялари” кафедраси мудири, техника фанлари доктори, профессор Жуманов Исроил Ибрагимович “Самарқанд давлат университетида хизмат кўрсатган профессор” (Фахрий унвони 1996 й. берилган), “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 15 йиллиги муносабати” билан “Кўкрак нишони” (2006 й.), Ўзбекистон конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан “Кўкрак нишони” (2017 й.) билан  тақдирланган. Умумий меҳнат фаолияти 50 й., СамДУда 32 й. Университетда 1986 йилдан кафедра мудири (1986-1992, 1996-2012), илмий ишлар бўйича проректор (1992-1996 йй.) ва профессор (1986-2012 йй.) лавозимларида фаолият кўрсатиб келмоқда.

И.И.Жуманов Марказий Осиё минтақасидаги кибернетика ва ахборот технологиялари бўйича халқаро илмий ҳамжамият томонидан эътироф этилган, илмий натижаларга эришган таниқли олим.

Ахборот технологияларининг долзарб масалаларига бағишланган
3 монография, 35 дан ортиқ ўқув қўлланма ва илмий-услубий кўрсатмалар муаллифидир. 550 дан ортиқ илмий мақолалари Республика ва хорижий мамлакатларнинг нуфузли илмий журналларида ва тўпламларида чоп этилган, 15 илмий ишланмаларига Давлат Патент Қўмитаси гувоҳномалари олинган. АҚШ, Германия, Голландия, Жанубий Корея, Россияда утказилган ҳалқаро илмий анжуманларида 10 дан ортиқ маъруза қилинган. У 5 та электрон дарслик, амалиёт ва лаборатория машғулотлари бўйича 10 дан зиёд услубий кўрсатмалар ишлаб чиқган ва жорий қилган. Унинг маърузалари мультимедиали дастурий воситалар бўйича намойишланиш имкониятига эга ва интеграллашган усулларга таянади.

И.И.Жуманов раҳбарлигида 20 та фан номзодлари ва 1 фан доктори диссертацияларини ҳимоя қилган.

И.И.Жумановнининг 100 дан зиёд шогирдлари юртимиздаги олий ўқув юртларида информатика йўналишида тадқиқот олиб боришмоқда. У кейинги 10 йиллик фаолиятида ўз шогирдлари билан Давлат фан ва техника қўмитаси ва Олий таълим вазирлиги томонидан ташкил қилинадиган Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва ишланмалар ярмаркасида ахборот технологиялари соҳаси бўйича хар йили 2-3 илмий ишланмалари билан қатнашади, совринли ўринларни эгаллаб келган.

И.И.Жумановнинг 2007-2011 йилларда нашр этилган “Ахборот технологиялари”, “Замонавий компьютерларнинг дастурий таъминоти”, “Ахборот тизимларининг «Электрон офис» воситалари” каби ўқув-услубий қўлланмалар Республика олий ўқув юртларида асосий ўқув қўлланмалар сифатида фойдаланилмоқда.

И.И.Жуманов кейинги 5 йиллик педагогик фаолиятида замонавий ахборот-педагогик технологиялар ва талабаларга билим беришнинг интерфаол усулларини яратишга катта эътибор бериб келмоқда.

Олим мустақиллик йилларида Республикадаги информатика илмий мактаблари анъаналарини ҳар жихатдан бойитиш борасида самарали илмий фаолият олиб бориб, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга, мамлакатимизда аниқ фанлар ривожини таъминлашга катта ҳисса қўшган. Унинг раҳбарлигида кафедра ўқитувчи-тадқиқотчилари Давлат грантларини олишга сазовор бўлишган.

Олим томонидан яратилган маълумотлар динамик хоссалари асосида қиёфаларни таниш, тафаккурли тизимларни ўргатиш, ахборотларни қайта ишлашни мақбуллаштиришга бағишланган назарий услубиятлар бошқарув ва ахборот технологиялари фани ривожида муҳим аҳамият касб этган. Ишлаб чиқилган мураккаб жараёнларни муқобиллаштирувчи масалалар ечими моделлари шу соҳага оид тадқиқотлар илмий жамоатчилик ўртасида катта эътибор қозонган.

И.И.Жуманов илмий раҳбарлигида 2 аспирант А.Р.Ахатов (2003 й., Н.М.Турсынханов (2004 й.) ва 2 магистрант Ш.А.Мусаев (2000 й.), Ш.А. Араббоевлар (2002 й.)  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси совриндорлари бўлишган. И.И.Жуманов кафедрада ўқув-услубий, илмий-муаммовий семинарлар, талабалар илмий «WEB дастурлаш ва дизайн» ва “Амалий информатика” тугаракларига раҳбарлик қилади. Баклавриатура талабаларидан ҳар йили 3 киши “Дастурлаш” бўйича Жаҳон чемпионати ва “Ахборот технологиялари”, “Ахборот хавфсизлиги” йўналишлари бўйича Республика олимпиадаларида иштирок этишади.

И.И.Жуманов Самарқанд давлат университети “Ахборотлаштириш технологиялари” кафедрасига асос солган. Мазкур кафедра сўнгги 27 йил мобайнида Ўзбекистон ва Мустақил Давлатлар Ҳамдустлиги минтақасида информатика фани бўйича юқори малакали мутахассисларнинг шаклланишида ўзига ҳос илмий мактаб бўлиб хизмат қилмоқда. Нейрон тармоқларини қўллашга асосланган турли табиатдаги маълумотларга адаптив ишлов бериш, телекоммуникация тизимларида узатиладиган маълумотлар ишончлигини назорат қилувчи янги ёндошув ва услубларини яратиш соҳаларидаги чуқур фундаментал тадқиқотлари натижасида ўзбек информатика мактаби ҳалқаро миқёсида эътирофга сазовор бўлди.

Ҳозирги пайтда кафедра эркин-тадқиқотчиларидан асс. Холмонов С.М.,
Тишликов С.А., Қаршиев Ҳ.Б., фалсафа доктори (PhD) диссертацияларини ҳимояга тайёрлашган. Самарқанд вилоятида иш тажрибасини оммалаштириш бўйича мактаблар, СамДУ қошидаги академик лицейларида қатор йиллардан бери ўз маърузаларини ташкил қилади, ҳамда таклифларини таълим сифатини яхшилаш бўйича жорий қилишга сазовор бўлган.

И.И.Жуманов факультет талабаларига ўтиладиган маънавият-маърифат йўналишдаги дарсларида, талабалар ётоқхонасида ўтказиладиган давра сухбатларида ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, диний экстремизм олдини олиш, турли маънавий-маърифий таҳдидларга қарши кўрашиш борасида тарғиб ишларини амалга ошириб келмоқда, ободончилик тадбирларига ташаббус кўрсатади ва жамоатчилик ишларида фаол қатнашади.    И.И.Жуманов кўп қиррали олим, моҳир педагог, жонкуяр устоз, ташкилотчи ва юксак маданиятли инсон сифатида эл юрт ҳурматига сазовор бўлган.  Ибратли оила бошлиғи.

Бахтиёр Хўжаёров

Физика-математика фанлари доктори, профессор Бахтиёр Хўжаёров 1951 йил 1 октябрида Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган. У ер ости гидрогазодинамикаси, ноньютон тизимлар механикаси соҳаларида таниқли мутахассис ҳисобланади. Биржинслимас суюқликларнинг ғовак ва ёриқ-ғовак муҳитларда сизиши, ғовак ва ёриқ-ғовак муҳитларда модда кўчиши, аномал сизиш ва модда кўчиши, эластик-пластик сизиш, релаксацион сизиш, сизиш ва модда кўчишининг тескари масалалари, нефт ва нефтегаз конлари ишлатилишини лойиҳалаш муаммолари устида тадқиқотлар ўтказиб келаяпти. Тадқиқотлари натижалари ишлаб чиқаришга тадбиқ этилган.

У 1967 йилда Самарқанд давлат университетининг механика-математика факультетига ўқишга кириб, 1972 йилда уни имтиёзли диплом билан битирган. 1972-1985   йилларда Ўрта Осиё нефт саноати илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти (Тошкент ш.) муҳандиси,  кичик илмий ходими, илмий ходими, лаборатория мудири, сектор мудири бўлиб ишлаган. 1985–1992 йилларда  Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти катта илмий ходими, ассистенти, доценти, бир вақтда институт илмий котиби лавозимларида ишлаган. 1992 йилдан ҳозиргача Самарқанд давлат университетида ишлаб келаяпти. 2017 йил январидан буён “Математик моделлаштириш” кафедраси мудири лавозимида ишлаяпти. 1993-2012 йилларда  ЎзР ФА Самарқанд бўлими таркибидаги Минтақавий муаммолар комплекс илмий-тадқиқот институти директори муовини, директори, ЎзР ФА Самарқанд бўлими раиси лавозимларида ишлаган.

Профессор Б.Хўжаёров бир нечта янги гидродинамик моделлар ишлаб чиққан. Хусусан, динамик факторларни ҳисобга олинган янги кинетика тенгламаси асосида биржинслимас суюқликлар кольматацион-суффозион сизиши моделини тузган. Иккита янги физик пареметрларни киритган ҳолда умумлашган сизиш моделини тузган. Киритилган янги параметрларнинг қийматларига кўра кольматация ва суффозия ҳодисалари кучайиши ёки юмшаши мумкинлиги кўрсатилган. Бошқа моделлардан фарқли равишда бу модель суюқликдаги зарраларнинг седиментацион чўкишини ҳам ҳисобга олади.

У нотурғун қатламлар учун эластик-пластик сизиш назариясини яратди. Бу назария Фарғона тоғ оралиғи ботиқлигида жойлашган чуқур нефт конларини лойиҳалаш тизимларини баҳолашда муваффақиятли қўлланилди. Юксизланиш тўлқинлари (Рахматулин тўлқинлари)ни ва моделга киритилган янги пареметрларнинг қийматларига боғлиқ тўлқин тарқалишида махсус ўзига хосликларини аниқлади. Қатлам параметрларининг босим тушиши ва кўтарилиши режимларида турлича динамикага эга бўлиши, босим тўлиқ тикланганда параметрларнинг тўлиқ тикланмаслиги ҳодисалари моделлаштирилди. Қатлам ўз турғунлигини йўқотадиган ҳолат қатлам босими орқали гипотетик ифодаланди.

Тўрт фазали сизиш моделини тузиб, «Сайклинг жараёни»ни асослади. Бу жараён йирик Кўкдумалоқ нефтегаз конида муваффақиятли тадбиқ этилди. «Сайклинг жараёни»ни қўллаш натижасида бу кондан юқори нефт чиқариш коэффициентига эришилди. Моделнинг назарий асослари “Petroleum  Science and Engineering” халқаро журналида чоп қилинди. Бу мақола ҳозиргача Ўзбекистондан чоп қилинган ягона мақола бўлиб турибди.

Ёриқ-ғовак муҳитларда релаксацион сизиш назариясини асослади, бу эса оғир ва юқори қовушоқликка эга суюқликлар сизишининг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ этишга имконият яратади. Релаксацион тенгламалар сонли ечилиб, оқим релаксацион хусусиятларининг сизиш кўрсатгичларига таъсири ўрганилди. Релаксацион сизишнинг умумий интеграл – “ирсий” тенгламаларини ҳам келтириб чиқарди. Релаксация функцияси (ядро)нинг умумий кўринишидаги ҳоллари ҳозиргача тадқиқ этилмаган.

Нокоррект ва тескари масалаларни ечиш асосида нефть қудуқларини гидродинамик тадқиқ этишнинг янги услубини яратди. Бу услубнинг бошқа маълум услублардан устунлигини кўрсатди.

Турли масштабли релаксацион ҳодисаларни баҳолаш имконини берувчи Фик қонунига бўйсинмайдиган кўчиш учун макроскопик тенглама келтириб чиқарган. Вақт масштаби ва гомогенизация жараёнига қараб тенгламалар турли турга оид, бир турга оид бўлганда ҳам кескин фарқ қилувчи хусусиятларга эга бўлиши мумкинлигини кўрсатди.

Тадқиқотлари асосида қуйидаги янги ҳодисаларни топди:

  • модель параметрлари билан аниқланадиган маълум шартларда тоза кольматация режимининг стационар давомийлиги йўқлиги;
  • макроскопик биржинслимас муҳитларда кириш кесимига яқин зоналарда ички модда алмашинувининг номонотон ўзгариши ҳодисаси;
  • ёриқ-ғовак муҳитларда релаксацион сизиш тенгламалари ечимлари узилишларининг унимодал сўниш қонунияти. Бу ҳодиса классик моделларда ҳозиргача кузатилмаган;
  • макроскопик биржинслимас муҳитларда модда кўчишининг диффузион ва кинетик ёндашувларнинг эквивелентлиги, яъни икки ечимларни мос модел параметрларини тескари масалани ечган ҳолда аниқлаш ёрдамида яқинлаштириш имконияти мавжудлиги;
  • ғовак ва ёриқ-ғовак муҳитларда релаксацион сизиш учун келтириб чиқарилган тенгламалар ечимларида кечикиш динамикаси.

Амалий тадқиқотлар соҳасида нефтчилар билан хамкорликда аномаль юқори қатлам босимига эга бўлган чуқур қатламли конларни ўзлаштиришнинг принципиал асосларини яратди. 2006-2011 йилларда «Муборакнефтегаз» ДУК нефт ва газ конларини ишлатишнинг 10 дан ортиқ лойиҳаларини тузди. Барча лойиҳалар ҳозир муваффақиятли амалга оширилмоқда. Хусусан, у Сардоб конига сув ҳайдаш технологик схемаларини тузди. Бу схеманинг қўлланилиши мазкур конда нефт қазиб олишни 10 баравардан зиёд оширишни таъминлади. 2017 йил март ойида унинг 3 та тайёр ишланмалари «Ўзбекнефтегаз» МХК бўлимлари томонидан амалиётга қўллаш учун қабул қилинди ва ҳозиргача ишлатилмоқда.

Б.Хўжаёров 300 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан, 8 та монография ва битта ўқув қўлланма муаллифи. Хорижда нуфузли халқаро журналларда 30 дан зиёд мақола чоп этган.

Б.Хўжаёров 50 дан ортиқ диплом ва битирув ишларига, 30 дан ортиқ магистрлик диссертацияларига раҳбарлик қилган. Унинг раҳбарлигида 10 та изланувчи номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилган.

Б.Хўжаёров Швейцария(1996), Германия (1997), Туркия (1998), Франция (1998, 2001, 2004), Италия (2001), Малайзия (2018) давлатларида илмий сафарларда бўлган. НАТО грантлари, Франция ташқи ишлар вазирлиги грантини олган. У 10 йилдан зиёд даврда Европа механиклар жамияти «Euromech» нинг аъзоси бўлган. 1994 йилдан буён республика давлат илмий-техник дастурлари доирасида бир қатор грантларнинг раҳбари бўлиб тадқиқотлар олиб бормоқда.

Б.Хўжаёров СамДУ бакалавр талабалари ва магистрантлари учун умумий ва янги махсус курсларни ўтиб  келаяпти.

Жўрабой Яхшиликович Яхшиликов

Фалсафа фанлари доктори, профессор Жўрабой Яхшиликович Яхшиликов таниқли файласуф олим, талабчан мураббий, 1953 йил 25 февралда Самарқанд вилояти, Булунғур тумани, Оқтомбешбола қишлоғида деҳқон оиласида дунёга келган.

1970 йили Булунғур туманидаги 15-ўрта мактабни тугатиб, Тошкент давлат университетига ўқишга қабул қилинди ва 1975 йили аъло ва яхши баҳолар билан университетни тугатган. 1975 йили Самарқанд давлат университети “фалсафа” кафедрасига аввал соатбай ўқитувчи ва 1977 йилдан кафедра ассистенти бўлиб ишлай бошлаган. 1978 йили ишдан ажралмаган ҳолда СамДУ “фалсафа” кафедраси қошидаги сиртқи аспирантурага қабул қилинган. Кафедра мудири фалсафа фанлари доктори, профессор О.Б.Бозоров раҳбарлигида илмий тадқиқот ишлари олиб борган. 1982 йил илмий-тадқиқот ишини якунлаган ва кафедрада диссертация муҳокама қилиниб ҳимояга тавсия этилган.

1982 йили Тошкент давлат университети қошидаги ихтисослашган илмий кенгашда 4 ноябр куни ”Ҳозирги даврда колхозчи деҳқонларда илмий дунёқарашни шакллантиришда илмий-техника революциясининг роли” мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

1984-1987 йиллар “фалсафа” кафедраси доценти лавозимида ишлаган. 1987 йил 10 ноябрдан докторлик диссертациясини якунлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруғи билан катта илмий ходим лавозимига ўтказилган ва докторлик диссертациясини якунлаш учун Москва давлат университети “фалсафа” факультети “диалектик материализм” кафедрасига сафарбар қилинган. 1993 йил 17 ноябр куни Ўзбекистон фанлар Академияси қошидаги академик Иброҳим Мўминов номидаги “фалсафа ва ҳуқуқ” институти ихтисослашган илмий кенгашда “Ҳозирги даврда Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий тараққиётининг объектив ва субъектив омиллари” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

1989 йил СамДУ “фалсафа” кафедраси доценти. 1990-1992 йиллар СамДУ олий мактабга тайёрлаш факультети декани, 1992-1994 йилларда “фалсафа” кафедраси мудири вазифасини бажарувчи, 1994-1996 йиллар “фалсафа” кафедраси мудири, 1996-1997 йиллар маънавий-марифий ишлар бўйича ректорнинг биринчи ўринбосари, 1997-2005 йиллар “фалсафа” кафедраси мудири, айни вақтда “СамДУ илмий тадқиқотлар ахборотномаси” журналининг бош мухаррир ўринбосари, 2005-2006 йиллар Ижтимоий фанлар факультети декани, факультет тугатилгандан сўнг 2007 йилдан ҳозиргача “фалсафа” кафедраси мудири лавозимида ишламоқда.

Ж.Я.Яхшиликов раҳбарлигида18 нафар фан номзоди (PhD), 2 нафар фалсафа фанлари доктори (DsC) етишиб чиқди. Меҳнат фаолияти давомида 300 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилган. Олий ўқув юрти талабаларига мўлжалланган 2 та дарслик, 10 та монография яратган. Ўз хизматлари учун “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.

Умуров Ҳотам Икромович
СамДУ Филология факултети Истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафедраси профессори
Ҳ.Умуров 1971 йили “Адабий танқидда маҳорат масалалари” мавзуида номзодлик диссертасиясини ҳимоя қилди. 1973 йилда доцентлик унвонига эришди.
1982 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси.
1984 йили “Психологизм муаммоси ва ўзбек романи” мавзуида докторлик диссертасиясини ҳимоя қилди ва филология фанлари доктори, 1986 йилда профессорлик унвонига эришди.
Проф. Ҳ.И.Умуров адабиёт назарияси ва ўзбек адабий танқидчилиги бўйича йирик илмий тадқиқотларни амалга оширган. Жумладан, ОТМнинг бакалавриат талабалари учун “Адабиёт назарияси” ва “Адабиётшунослик назарияси”, филологлар учун “Бадиий ижод асослари” дарсликларини, лицей ўқувчиларига мўлжалланган “Адабиёт қоидалари” қўлланмаси чоп этилган.
Проф. Ҳ.И.Умуровнинг раҳбарлигида адабиёт назарияси ва адабий танқиднинг долзарб муаммолари бўйича жами 9 нафар фан номзоди ва 3 нафар фан доктори тайёрланган.

Солиев Абдураҳим 
СамДУ филология факултети Истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафедраси доценти
Абдураҳим Солиев 1962-1968 йилларда Сирдарё раёнида мактабларда ўқитувчи, “Сирдарё” газетасида адабий ходим ва бўлим мудири, Самарқанд вилоят Халқ ижоди уйида бош услубчи лавозимларида ишлаган. 1968-1992 йилларда СамДПИ ва ЖДПИда аввал ўқитувчи, кейин доцент ва саккиз йил кафедра мудири лавозимида ишлаган. 1973 йилда “Комил Яшиннинг фолклордан фойдаланишдаги маҳорати” мавзусида номзодлик диссертасияси ёқлаган. 1977 йилда “Доцентлик дипломи”ни олган. 1992 йилдан СамДУда доцент лавозимида, 2013 йил июндан профессор лавозимида фаолият кўрсатган. 2012-йил “Ўзбек драматургиясида инсон талқини” мавзусида докторлик диссертасиясини ҳимоя қилган. Ўндан ортиқ монография, ўқув ва услубий қўлланмалар, 200 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. 1982 йилдан бери Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Тўққизта шеърий тўплами нашр этилган.

Жабборов Абдурашид Райимович
СамДУ биология ва кимё факультети зоология кафедрасининг мудири, биология фанлари доктори, профессор
Зоология фанининг орнитология, аниқрогъи амалий орнитология йўналиши бўйича: илмий тадқиқот ишларини олиб боради. “қушлар ва қишлоқ хўжалиги”, “қушлар ва авиасия” муаммосини, муҳим хўжалик обектларига, қушлар томонидан содир этилаётган биозарарланишлар, акустик-оптик репеллентлар, уларнинг физик табиатини ўрганиш, эко-технологик таҳлил асосида яратилган оптико-акустик репеллент мажмуани ишлаб чиқаришга жорий этиш соҳасида фаолият юритади. Соҳа бўйича олий таълим муассаси, республика, Ҳалқаро миқёсдаги илмий конференциялар, семинарлар, симпоизумларда иштирок этиб, муаммонинг ечимини топишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. 300 дан ортиқ илмий, илмий-услубий мақолалар, услубий қўлланмалар ва дарсликлар муаллифи. 1 та муаллифлик гувоҳномаси ва 2 та патент соҳиби. 2017 йилдан эътиборан Турон ФА академиги.


Абдуллаев Эркин Нуриллаевич
СамДУ биология ва кимё факултети зоология кафедраси доценти, биология фанлари номзоди
Зоология фанининг умумий энтомология, қишлоқ хўжалиги энтомологияси соҳасида илмий тадқиқотлар олиб боради. Энтомофаунанинг биологик хилма-хиллиги, фойдали ва зараркунанда ҳашаротлар фаунаси, мевали ва манзарали дарахтлар зараркунандалари ва уларнинг энтомофаглари, энтомофаглардан табиий бошқарувчилар сифатида фойдаланиш, янги экосистемаларда йиртқич энтомофагларнинг мослашиш хусусиятларини ўрганиш соҳасида фаолият юритади. Турли маҳаллий, республика ва халқаро анжуманларда иштирок этиб, соҳада юзага келган муаммоларни ечимини топишда, ўқув жараёнини ташкил этиш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. 100 га яқин илмий, илмий-услубий, ўқув-услубий ва ўқув қўлланмалар муаллифи.