Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

Факультет декани

Мусулмонов Норйигит Хасанович

  • Қабул вақти: Ҳар куни 12:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: +99866 239-10-84
  • Электрон почта: kimyo-fak@samdu.uz

1995 - 1999 - йиллар Самарқанд давлат университети талабаси 
1998 - 1999 - йиллар Самарқанд давлат тиббиёт институти биохимия кафедраси лаборанти
1999 - 2002 - йиллар Самарқанд давлат тиббиёт институти биохимия кафедраси катта лаборанти
2000 - 2002 - йиллар Самарқанд давлат университети органик кимё кафедраси магистранти 
2002 - 2013 - йиллар Самарқанд давлат тиббиёт институти биоанорганик, биоорганик, биологик кимё ва фармакология кафедраси ассистенти
2013 - 2015 - йиллар Самарқанд давлат тиббиёт институти биоанорганик, биоорганик ва биологик кимё кафедраси доценти вазифасини бажарувчиси
2015 - 2017 - йиллар Самарқанд давлат тиббиёт институти биоанорганик, биоорганик ва биологик кимё кафедраси ассистенти
2017 - йил Самарканд давлат университети органик ва ноорганик кимё кафедраси ассистенти
2017 - 2018- йиллар Самарканд давлат университети Биология ва кимё факультетида ўриндошлик асосида маънавий ва маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари
2018 - йилдан Самарканд давлат университети Кимё факультети декани.

ФАКУЛЬТЕТ ХАҚИДА

Университетда кимёвий фанлар соҳасидаги тадқиқотларнинг бошланиши, кимё лабораторияси барпо этилган вақт – 1928 йилдан бошланади.

1933 йилда университетда кимё факультети ташкил қилинади. Икки йил ўтгандан кейин унда кимё илмий текшириш институти иш бошлайди.

Унинг лабораторияларида кимё фанининг муҳим бўлимлари: ноорганик, органик, аналитик, физикавий  ва коллоид кимё фанлари бўйича тадқиқотлар олиб борилади.

Органик кимё бўйича илмий изланишларни 1920 йилларда профессор Л.Н.Парфентьев бошлаб берган.

1933-1941 йиллар даврида синтез соҳасида, айрим фосфорорганик бирикмаларнинг хоссалари (Л.Н.Парфентьев, М.Х.Шодиев, А.А.Шамшурин), натрийорганик (С.П.Лагерев, А.Н.Бин), олефинлар (К.М.Шодмонов) ва уларнинг ҳосилалари (А.А.Шамшурин, Р.А.Ибодулин) тўғрисда тадқиқотлар олиб борилган.

Зарафшон водийсидаги ўсимликлар ресурслари тўғрисда қилинган илмий тадқиқот ишлари жуда муҳим ўрин эгаллайди (М.М.Абрамов, С.М.Стрепков) ўсимлик моддалари кимёси соҳасидаги тадқиқотларнинг ривожланишига катта ҳисса қўшганлардан проф. Г.В.Лазуревский (кейинчалик Молдова Республикасининг академиги) ва академик О.С.Содиқовлар бўлиб, Ўрта Осиё республикаларидаги ўсимликлар хомашёси алкалоидларини ўрганишга дастлаб асос соладилар.

1933 йилдан 1941 йилгача 200 га яқин талабалар ўқиганлар, шу йилларда кимё факультетини 125 та талаба битирган, улардан 12 дан ортиғи номзодлик диссертация-ларини ёқладилар. В.И.Ездаков, Н.Ильясов, Б.Круглов, С.Юсуповалар докторлик диссер-тацияларини ҳимоя қиладилар. К.Шодмонов профессор унвонини олади.

1941 йилда Иккинчи Жахон уруши бошланиши билан университетнинг бошқа факультетлари қатори кимё факультети ҳам ўз фаолиятини тугатади. Талабалар ва бутун ўқув жиҳозлари САГУ (Ўрта Осиё Давлат Университети)га қўшиб берилади.

1944 йилда ЎзДУ  қайта тикланади, аммо кимё факультети тикланмайди, фақат факультетлараро хизмат қилувчи умумий кимё кафедраси очилади. Кафедрани кимё факультетининг собиқ талабаси доцент Рашид Абдурахмонович Ибодулин бошқаради. 1959 йили кимё бўйича кечки бўлимга талабалар қабул қилинади. Ушбу бўлим талабалари ва умумий кимё кафедраси биология факультетининг таркибида эди.

1960-1961 ўқув йилларида университет таркибида кимё факультети яна ўз фаолиятини бошлади ва шу йили ҳам кундузги, ҳам кечки бўлимга талабалар қабул қилинади ва кимё мустақил факультет сифатида биология факультети таркибидан тўлиқ ажралиб чиқади. Урушдан кейин тикланган кимё факультетининг биринчи декани бўлиб  Р.А.Ибодуллин сайланади. 1959-1964 йилларда Р.А.Ибодуллин факультет раҳбари сифатида, унинг ривожланишига, ўқув жараёнини такомиллаштиришда, факультетни юқори малакали ўқитувчилар ва лаборантлар таркиби билан комплектлашдаги хизматлари беқиёс каттадир.

1964 йил Самарқандда архитектура-қурилиш ва меъморчилик институтининг очилиши муносабати билан домлани катта ташкилотчилик қобилиятини ҳисобга олиб у ерга ишга таклиф қилишади. Дастлаб проректор ва кейинчалик умрининг охиригача деканлик вазифаларида ишлайди. 1964-1974 йилларда кимё факультетида деканлик вазифасини доц. М.М.Абрамов бажаради. Бу даврда кимё факультети университетнинг энг етук факультетларидан бирига айланди. Бунда М.М.Абрамовнинг ҳам декан сифатида, ҳам анорганик кимё кафедрасининг мудири сифатида хизматлари катта.

1974 йил декан вазифасини доц. Х.И.Мардиев бажаради. 1975 йилда органик кимё кафедраси доценти Ш.В.Абдуллаев деканликка сайланади ва 1983 йилгача шу вазифада ишлайди. Ш.В.Абдуллаев - кимё факультети урушдан кейин тикланганидан сўнг иккинчи битирувчи ёш раҳбар кадр эди.

1970-1980 йй кимё факультетининг ҳақиқий гуллаб яшнаган даврига тўғри келади. Кимё факультетини шу даврда битирганларидан 64 киши кимё фанлари номзодллигини олиш учун диссертация ёқладилар, бир киши Д.И.Ивницкий МДУда докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Бу шу давр битирувчилари орасидан чиққан биринчи кимё фанлари доктори эди.

1970 йилдан бошлаб факультетнинг ҳар йилги  контингенти 550 кишига етди, улардан 250 киши кундузги бўлим, 300 таси кечки бўлим талабалари эди. Ҳозирда ҳам ҳар йили кимё факультетини 100 га яқин талаба битириб чиқмоқда.

Факультет жамоаси ҳам катта ва турли-туман ўқув, таълим-тарбия ишларини худди шу мақсадда олиб боришга интилмоқда. Самарқандлик кимёгар, олим-мураббийлар  мустақиллик  руҳига мос ғайрат билан ишлаб янги-янги ихтисосликлар бўйича етук кимёгар мутахассислар тайёрлаш учун тинмай изланмоқдалар.

Кимё йўналиши бир неча йиллар Табиий фанлар факультети таркибида, кейинчалик Биология ва кимё факультети таркибида фаолият олиб борди. Унда учта кафедра “Аналитик кимё”, “Органик ва ноорганик кимё” ва “Физикавий кимё” кафедралари фаолият олиб борди.

2018-йил сентябр ойидан бошлаб Кимё факултети сифатида қайта номланди унда ҳозирда тўртта кафедра “Аналитик кимё”, “Ноорганик кимё ва материалшунослик”, “Органик ва биоорганик кимё” ва “Физикавий ва коллоид кимё” кафедралари фаолият олиб бормоқда.

Факультетда «5140500-Кимё», «5320400-Кимёвий технология» ва «5320100-Материалшунослик ва янги материаллар кимёси» йўналишлари бўйича бакалаврлар, «5А140501-Кимё» ва «5А320100-Материалшунослик ва янги материаллар кимёси» мутахассисликлари бўйича магистрлар ҳамда 4 та ихтисослик бўйича докторантлар тайёрланмоқда.

Факультетда мавжуд кафедраларда 5 та фан доктори, профессорлар, 27 та фан номзоди, доцентлар фаолият кўрсатмоқда, илмий салоҳият 62,7 % га тенг.

Факультетда аналитик кимё, ноорганик кимё, физикавий кимё ва органик кимё илмий мактаблари мавжуд бўлиб, бу мактаблар асосчилари ва уларнинг издошлари томонидан биокимёвий, физиологик, генетик жиҳатдан таҳлил қилиш, улардан оқилона фойдаланиш услубларини амалиётга тадбиқ этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, минерал ўғитлар, ўсимликлар кимёси, суюқликлар хроматографияси, турли органик моддалар синтези, ноорганик газларни узлуксиз автоматик усулда аниқлаш йўналишидаги илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Факультетда илмий даража берувчи PhD.28.02.2018.к.02.05 рақамли илмий кенгаш фаолият олиб бормоқда. Унда 02.00.02 – Аналитик кимё ва 02.00.04 – Физик кимё шифрлари бўйича мутахассислар илмий ишларини химоя қилмоқдалар.

Факультет қошида энг замонавий хорижий лаборатория асбоблари билан жиҳозланган ўқув лабораториялари мавжуд.

Мустақиллик йилларида факультетда таҳсил олган талабалардан 2 нафари Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендиатлари (Н.И.Файзуллаев, А.П.Ишанқулов) ва 10 дан ортиқ фан олимпиадалари ғолиблари бўлдилар.

Факультетда «Беруний» номидаги Давлат мукофоти лауреатлари (проф.А.Насимов, доц.З.Нормурадов), «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи» (проф.А.Насимов), «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби (проф.Э.Абдурахманов), Олий аттестация комиссиясининг Кимё-фармацевтика фанлари бўйича эксперти (проф.Н.Қ.Мухаммадиев) ва Россия табиий фанлар академиясининг мухбир аъзоси (проф.С.Д.Аранбаев) фаолият кўрсатмоқдалар.

Факультетнинг профессор-ўқитувчилар жамоаси ЎзРФА қошидаги илмий тадқиқот институтлари, республикамиз ва хориждаги 40 дан ортиқ олий таълим муассасалари ҳамда илмий-тадқиқот марказлари билан ўзаро самарали ҳамкорлик ўрнатилган.