Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy


ИЛМИЙ ЛАБОРАТОРИЯЛАР

«Молекуляр спектроскопия» лабораторияси. Лаборатория раҳбари проф.А.Жумабоев. Лабораторияда суюқликларда молекуляр агрегатларнинг намоён бўлишини комбинацион сочилиш усули ёрдамида ўрганиш борасида тадқиқотлар олиб борилади. Давлат дастурлари доирасида «Ф-2-20 Молекуляр агрегатларнинг боғланиш энергияси ва структураси» номли  лойиҳа бўйича илмий тадқиқотлар бажарилди. Бугунги кунда «ОТ-Ф2-40- Молекуляр кластерларнинг ҳосил бўлиш механизмлари ва уларнинг тебранма спектрларда намоён бўлиши» номли  лойиҳа бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Лабораторияда 9 нафар тадқиқотчи ва 1 нафар катта илмий ходим изланувчи фаолият олиб бормоқда. Шулардан 1 нафари фан доктори ва 4 нафари фан номзодлари.
«Ночизиқли оптика» лабораторияси. Лаборатория раҳбари проф. Л.М.Собиров. Лабораторияда суюқликларда ночизиқли жараёнларни лазер акустооптик спектроскопияси усулида ўрганиш борасида илмий тадқиқотлар олиб борилади.  Давлат дастурлари доирасида «Ф-2-09 - Лазер нурланишларининг юқори тартибли гармоникали генерациясини резонанс кучайтириш механизмларини тадбиқ этиш» номли лойиҳа бажарилди. Бугунги кунда «ОТ-Ф2-39- Наноўлчамли фазовий ва вақт масштабларида конденсирланган муҳитларда акусто-оптикавий фазали ҳолатларни ўрганиш» номли  лойиҳа бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Лабораторияда 7 нафар тадқиқотчи ва 1 нафар катта илмий ходим изланувчи фаолият олиб бормоқда. Шулардан 4 нафар фан доктори ва 1 нафар фан номзодлари.
«Молекуляр люминесценция» лабораторияси. Лаборатория раҳбари проф. Н.Низомов. Лабораторияда табиий бўёқларнинг молекуляр тузилиши, уларнинг биомакромолекулалар билан ўзаро таъсирини ўрганиш борасида илмий тадқиқотлар олиб борилади.   Давлат дастурлари доирасида «А-4-4 – Тиббиёт ва биология учун табиий бўёқлар асосида янги флюоресцент зонд яратиш» номли  лойиҳа тугатилди. Лабораторияда 4 нафар тадқиқотчи фаолият олиб борди.  Шулардан 1 нафар фан доктори ва 2 нафар фан номзодлари.
«Ядро физикаси» лабораторияси. Лаборатория раҳбари ф-м.ф.н.А.Сафаров. Лабораторияда МТС-22 электрон тезлатгич ёрдамида ядро физикаси, яримўтказгичлар физикаси йўналишларида ҳамда экологик масалаларни ўрганиш борасда илмий тадқиқотлар олиб борилади. Давлат дастурлари доирасида «А-3-32 - Ядро реакторларда ишлатилаётган конструкцион материалларни назорат қилувчи акустик методни яратиш», «А-7-6 - Ичимлик суви радиацион хавфсизлигини назорат қилиш усулларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш», «А-7-13 - Ўзбекистон қишлоқ ҳудудларидаги оммавий қурилиш майдонларининг потенциал радон ҳавфини баҳолаш» лойиҳа бўйича илмий тадқиқотлар тугатилди. Лабораторияда 10 та тадқиқотчи фаолият олиб борди. Шулардан 1 нафар академик, 1 нафар фан доктори ва 3 нафар фан номзодлари.
«Магнит ҳодисалари физикаси» лабораторияси. Лаборатория раҳбари проф. О.Қувондиқов. Лабораторияда сийрак ер ва ўткинчи элемент металл қотишмаларнинг ҳамда уларнинг интерметаллик бирикмаларининг электр ва магнит хоссаларини қаттиқ, суюқ ҳолатларда текшириш борасида тадқиқотлар олиб борилади. Давлат дастурлари доирасида «А-4-9 - Ўткинчи металлар оксидлари билан легирланган борат шишада нанозаррачалар ва наноструктураларни характерловчи усулларни ишлаб чиқиш»  номли  лойиҳа  бўйича  илмий  тадқиқотлар  тугатилди. Бугунги кунда «ОТ-Ф2-27- Исследование края фундаментального поглощения и квантовых эффектов переключения при терморадиационном воздействии комбинированнқх полей на фосфатные и силикатные стекла, активированные ионами переходных металлов» номли  лойиҳа бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.Лабораторияда 8 нафар тадқиқотчи ва 1 нафар катта  илмий ходим  изланувчи  фаолият  олиб  бормоқда.  Шулардан 1 нафар фан доктори ва 5 нафар фан номзодлари.
«Лазер спектроскопияси» лабораторияси. Лаборатория раҳбари проф. Н.Эшқобилов. Лабораторияда оғир элементлар атомларининг лазер спектроскопияси йўналишида тадқиқотлар олиб борилади. Давлат дастурлари доирасида  «Ф-2-15 - Околопороговая лазерно-ионизационная спектроскопия атомов тяжёлых элементов» номли лойиҳа бўйича илмий тадқиқотлар бажарилди. Лабораторияда 4 нафар тадқиқотчи фаолият олиб борди. Шулардан 1 нафар фан доктори ва 1 нафар фан номзоди.
«Биометодлар» лабораторияси. Лаборатория раҳбари б.ф.д. З.Исмаилов. Лабораторияда ўсимликларни фитопатоген ва заракунандалардан ҳимоя қилишда хавфсиз биопрепаратлар яратиш борасида тадқиқотлар олиб борилади. Лабораторияда 3 нафар тадқиқотчи фаолият олиб бормоқда. Шулардан 1 нафар фан доктори ва 2 нафар фан номзодлари.
«Экология масалалари бўйича муаммовий» лабораторияси. Лаборатория раҳбари доц. К.Тодерич. Лабораторияда Ўзбекистон чўл ва ярим чўл ҳудудларидаги ўсимлик ва сув манбаларидан оқилона фойдаланиш тизимларини ишлаб чиқишга йўналтирилган илмий тадқиқотлар олиб борилади.  Давлат дастурлари доирасида  «ПФИ-3 - Ўзбекистон Жануби-Ғарбий шўрхокли чўл микрофитоценозлари муҳит ҳосил қилувчи С3/С4 дарахт турларининг ландшафт экологиясини ва генетик ўзгарувчанлиги билан боғлиқ бўлган механизмларини ўрганиш», «ЁФ-5-1 - Зирабулоқ-Зиявуддин паст тоғлари ўсимликлар қопламининг флористик таркиби ва экологик-фитоценотик ҳолатини ўрганиш», «ЁА-7-1 - Ўзбекистон чўл яйловларидан оқилона фойдаланишнинг интеграллашган ва экологик усулларини ишлаб чиқиш (Қарнобчўл мисолида)» лойиҳалари бўйича илмий тадқиқотлар тугатилди. Лабораторияда 7 нафар тадқиқотчи фаолият олиб борди. Шулардан 3 нафар фан номзодлари.
«Кимёвий сенсорлар» лабораторияси. Лаборатория раҳбари проф. А.Насимов. Лабораторияда органик ва ноорганик бирикмаларни таҳлил  қилишнинг электрокимёвий усулларини яратиш йўналишида тадқиқотлар олиб борилади. Давлат дастурлари доирасида «ИОТ-2016-7-23 - Золь-гель технологияси асосида «смарт» наногибрид (органик-анорганик) материаллар ишлаб чиқиш ва уларни кимёвий сенсорларда ишлатилиши», «Ф-6-02 - Разработка теоретических основ и практического применения вольтамперометрического способа определения суммарной антиоксидантной активности природных и синтетических биопрепаратов» номли лойиҳалар бўйича илмий тадқиқотлар тугатилди. Лабораторияда 3 нафар тадқиқотчи  ва 1 нафар катта илмий ходим изланувчи фаолият олиб борди. Шулардан 1 нафар фан доктори ва 1 нафар фан номзодлари.
«Газлар таҳлили» лабораторияси. Лаборатория раҳбари проф. Э.Абдурахмонов. Лабораторияда газларни аниқлашнинг селектив усуллари ва асбобларини яратиш йўналишида тадқиқотлар олиб борилади. Давлат дастурлари доирасида «Ф-7-06 - Азот ва фосфор сақлаган бирикмалардан енгил ёнувчан материалларнинг ёнишини сусайтирувчи сифатида фойдаланишнинг назарий асосларини тадқиқ қилиш» лойиҳа бўйича илмий тадқиқотлар бажарилди. Бугунги кунда «ОТ-Ф7-84- Кимёвий сенсорларнинг янги авлоди учун газ сезгир материаллар синтези назарий асосларини тадқиқ этиш» номли  лойиҳа бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Лабораторияда 4 нафар тадқиқотчи  ва 1 нафар катта илмий ходим изланувчи фаолият олиб бормоқда.  Шулардан 1 нафар фан доктори ва 2 нафар фан номзодлари.