Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy


САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА ДАВЛАТ ИЛМИЙ ТЕХНИКА ДАСТУРЛАРИ ДОИРАСИДА БАЖАРИЛАЁТГАН ФУНДАМЕНТАЛ ВА ИННОВАЦИОН ИЛМИЙ ЛОЙИҲАЛАР

Самарқанд  Давлат  университетида илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилишда уларни давлат илмий-техника дастурларига мос келишига ҳамда уларнинг натижалари халқ хўжалиги, ўқув жараёнига қўлланилишига асосий эътибор қаратилган. Ҳозирги вақтда давлат илмий-техника давлат дастурлари доирасида Республика фан ва технологияларни ривожланишнинг устивор йўналишлари бўйича университет олимлари томонидан 17 та фундаментал, 2 та амалий ва 1 та инновацион илмий лойиҳалари бажарилмоқда.

 

Лойиҳа шифри Лойиҳа номи Лойиҳа раҳбари Ф.И.Ш.
 

Фундаментал грантлар

 
ОТ-Ф1-138 Темурийлар даврида яратилган «Хамса»ларнинг компаративистик тадқиқи. М.Қ.Муҳиддинов, фил.ф.д.
ОТ-Ф2-27 Ўзгарувчан валентликга эга бўлган ўткинчи металлар ионии билан активлаштирган фосфат ва силикат шишаларга мураккаб майдонларнинг терморадиацион таъсирида фундаментал ютилиш чегарасини ва квант эффектларининг ўзгаришини тадқиқ этиш. М.К.Салахитдинова, ф-м.ф.н.
ОТ-Ф2-30 Органик бўёқларни биологик моддалар ва металларнинг нанозарачалари билан комплексларининг фотоникаси. А.Ш.Ярмухамедов, ф-м.ф.н.
ОТ-Ф2-37 Газ аралашмасининг товушдан тез оқимидан фойдаланиб металларни эритиш, ғовак металлар олиш ва уларнинг физик хоссалари тадқиқ қилиш. Э.У.Арзикулов, ф-м.ф.н.
ОТ-Ф2-38 Диэлектрик ва металларда аралашма ва радиация-индукциялашган нуқсонларнинг акустикавий сўниш механизмларга ва акустик ва оптик активлик самарадорлигига таъсири. Ф.Р.Ахмеджанов, ф-м.ф.д.
ОТ-Ф2-39 Наноўлчамли фазовий ва вақт масштабларида конденсирланган муҳитларда акусто-оптикавий фазали ҳолатларни ўрганиш. Д.И.Семенов, ф-м.ф.д.
ОТ-Ф2-40 Молекуляр кластерларнинг ҳосил бўлиш механизмлари ва уларнинг тебранма спектрларда намоён бўлиши.   А.Жумабаев,  ф-м-ф.д.
ОТ-Ф3-09 Мирзачўл воҳаси табиий ресурслари (шамол, сув ва қуёш радиацияси) асосида ноанъанавий энергия ишлаб чиқариш имкониятларини тадқиқ қилиш. Х.Т.Назаров, т.ф.н.
ОТ-Ф4-64 Бир жинслимас ғовак муҳитларда суюқлик сизиши ва моддалар кўчирилиши гидродинамик моделларини тузиш ва сонли тадқиқ этиш. Б.Х.Хужаёров, ф-м.ф.д.
ОТ-Ф4-66 Панжарадаги чекли сондаги заррачалар системаси моделлари. Энергия операторларининг муҳим ва дискрет спектрлари. С.Н.Лақаев, ф-м.ф.д.
ОТ-Ф4-69 Гармоник анализ, даражали геометрия ва уларнинг математик физика масалаларига татбиқлари. А.Р.Халмухамедов, ф-м.ф.д.
ОТ-Ф-4-90 Уч қатламли қовушоқ-эластик пластинкаларни динамик юкламалар таъсирида деформацияланишини ҳисоблаш. Р.И.Холмурадов, т.ф.д.
ОТ-Ф7-83(85) Хроматаграфик жараёнларни моделлаш, мақбуллаш ва «Ушланиш катталиклари-хоссалари» ўзаро боғлиқликларни ўрганиш ва уларни нанохроматографияда қўлланилиши; Аминометиленфосфат кислотаси асосидаги алифатик ва гетероциклик металлар коррозияси ингибиторларининг синтези ва физик-кимёвий хоссалари Н.Қ.Мухамадиев, к.ф.д.
ОТ-Ф7-84 Кимёвий сенсорларнинг янги авлоди учун газ сезгир материаллар синтези назарий асосларини тадқиқ этиш.   Э.Абдурахмонов, к.ф.д.
ОТ-Ф8-07 Тоғ геосистемаларида чўлланиш жараёнини таянч-тажриба участкалар ёрдамида ўрганиш, баҳолаш ва карталаштириш (Ғўбдин тоғи мисолида).   А.Рахматуллаев, геог.ф.н.
ВА-ФА-Ф2-006 Самарқанд ва Майданак обсерваторияларида астрофизик объектларнинг ўзгарувчанлигини ўрганиш.   Б.Ш.Жураев
ВА-ФА-Ф-7-004 Икки гетро атомли биофаол гетроциклик бирикмалар синтези.   Қ.О.Зохидов, к.ф.н.
 
Инновацион грантлар
 
И-ОТ-2017-3-4 Галофит ўсимликлар биомассаси ва чорвачилик органик чиқиндиларидан биоёқилғилар олишнинг комплекс технологиясини ишлаб чиқиш.   Ф.З.Халимов, б.ф.н., доцент
 
Амалий грантлар
 
ОТ-А12-45 Маҳаллий хом ашёлар асосида «Золь-гел» технология усулида сорбентлар олиш ва уларнинг хроматографияда қўлланилиши Сайитқулов Ш. к.ф.н.
ОТ-А12-46 Маҳаллий хом-ашёлар асосида метанни окси-конденсатлаш реакцияси учун катализаторлар яратиш, тадқиқ эти шва жараённи мақбуллаштириш Файзуллаев Н.И. к.ф.н.
 
Ноёб объектлар
 
Ноёб объект «Зоология музейи»   А.Р.Жабборов, б.ф.н., доцент
Ноёб объект «Ядро физикаси» лабораторияси   А.Н.Сафаров, ф.-м.ф.н.
Ноёб объект «Навоий музейи»   Д.И.Салохий, ф.ф.д., профессор