Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ИЛМИЙ МАКТАБЛАРИ

Ўзбек адабиётшунослиги илмий мактаби - ХХ асрнинг 20-30-йилларида Абдурауф Фитрат, Абдураҳмон Саъдий, Садриддин Айнийлар томонидан асос солинган бўлиб, академиклар Воҳид Абдуллаев ва Ботурхон Валихўжаев, профессор Ориф Икромовлар уни шон - шуҳратини дунёга танитдилар. Ҳозирда илмий мактаб вакиллари профессорлар М.Муҳиддинов, Ҳ.Умуров, А.Солиев, Д.Салоҳий, Ш.Ҳасановлар, филология фанлари номзодлари А.Носиров, У. Қобилов, М.Бобохонов, С.Тоҳиров, Б.Муҳиддиновалар тарихий анъаналарни собитқадамлик билан давом эттиришмоқда.

Умуров Ҳотам Икромович

СамДУ Филология факультети Истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафедраси профессори

Ҳ.Умуров 1971 йили “Адабий танқидда маҳорат масалалари” мавзуида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1973 йилда доцентлик унвонига эришди.
1982 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси.
1984 йили “Психологизм муаммоси ва ўзбек романи” мавзуида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди ва филология фанлари доктори, 1986 йилда профессорлик унвонига эришди.
Проф. Ҳ.И.Умуров адабиёт назарияси ва ўзбек адабий танқидчилиги бўйича йирик илмий тадқиқотларни амалга оширган. Жумладан, ОТМнинг бакалавриат талабалари учун “Адабиёт назарияси” ва “Адабиётшунослик назарияси”, филологлар учун “Бадиий ижод асослари” дарсликларини, лицей ўқувчиларига мўлжалланган “Адабиёт қоидалари” қўлланмаси чоп этилган.
Проф. Ҳ.И.Умуровнинг раҳбарлигида адабиёт назарияси ва адабий танқиднинг долзарб муаммолари бўйича жами 9 нафар фан номзоди ва 3 нафар фан доктори тайёрланган.


Солиев Абдураҳим 
СамДУ филология факультети Истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафедраси доценти

Абдураҳим Солиев 1962-1968 йилларда Сирдарё раёнида мактабларда ўқитувчи, “Сирдарё” газетасида адабий ходим ва бўлим мудири, Самарқанд вилоят Халқ ижоди уйида бош услубчи лавозимларида ишлаган. 1968-1992 йилларда СамДПИ ва ЖДПИда аввал ўқитувчи, кейин доцент ва саккиз йил кафедра мудири лавозимида ишлаган. 1973 йилда “Комил Яшиннинг фолклордан фойдаланишдаги маҳорати” мавзусида номзодлик диссертацияси ёқлаган. 1977 йилда “Доцентлик дипломи”ни олган. 1992 йилдан СамДУда доцент лавозимида, 2013 йил июндан профессор лавозимида фаолият кўрсатган. 2012 йил “Ўзбек драматургиясида инсон талқини” мавзусида докторлик диссертасиясини ҳимоя қилган. Ўндан ортиқ монография, ўқув ва услубий қўлланмалар, 200 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. 1982 йилдан бери Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Тўққизта шеърий тўплами нашр этилган. 

 

Ҳасанов Шавкат Аҳадович
СамДУ филология факультети Истиқлол даври  адабиёти  ва адабиёт назарияси кафедраси мудири

1967 йил – Бухоро вилояти Шофиркон тумани Денов қишлогъида тугъилган;
1983 йил – Самарқанд давлат университети Ўзбек ва тожик филологияси факултети талабаси;
1985-1987 йиллар – Армия сафида хизматда бўлди;
1990-1991 йиллар – Тошкент шаҳридаги “Ёзувчи” нашриётида мусаҳҳиҳ, муҳаррир лавозимларида ишлади;
1991-1993 йиллар – Самарқанд давлат университети Қардош халқлар адабиёти ва адабиёт назарияси кафедраси ассиценти;
1993 йил – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига аъзоси;
1995 йил – Самарқанд давлат университети қошидаги ихтисослаштирилган Кенгашда “Ўзбек драматик достони” мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди;
2004 йил – “ХХ асрнинг иккинчи ярими ўзбек достонлари поэтикаси” мавзусидаги докторлик диссертациясини ҳимоя қилди;
2002-2004 йиллар – Самарқанд давлат университети таҳрир-нашриёт бўлими бошлиғи;
2004-2011 йиллар – Самарқанд давлат университети Ҳозирги замон ўзбек адабиёти кафедраси доценти;
2011-2014 йиллар – Самарқанд давлат университети Ўзбек филологияси факультети декани лавозимида ишлади; 
2014-йил – Самарқанд давлат университети Ўзбек филологияси факултети Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси профессори лавозимида ишлади;
2017-йилдан – Самарқанд давлат университети филология факультети Истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафедраси мудири лавозимида ишламоқда.

Ўзбек тилшунослиги илмий мактаби - Самарқанд тилшунослик мактабининг пойдеворини ХХ асрнинг 20-30-йилларида Абдурауф Фитрат, Ғози Олим Юнусов, Е.Д.Поливановлар қўйишган. Уларнинг ишларини 1930-йилларда Сайид Ризо Ализода, 1940-йилларда эса Улуғ Турсуновлар давом эттирдилар, профессорлар Х.Дониёров ва Р.Қўнғуровлар янги босқичга кўтардилар. Бугунги кунда  илмий мактаб яратган меросни И.Мирзаев, С.Каримов, Ж.Элтазаров, С.Боймирзаева, А.Пардаев каби олимлар янги тадқиқотлар билан юксалтиришмоқда.
 

Тарихчилар илмий мактабига - Марказий Осиё халқлари тарихининг билимдони профессор Пўлат Солиев ва ХIV-ХV аср Темурийлар даври манбашунослигининг мутахассиси профессор И.Умняковлар асос солишган. Мустақиллик йилларида профессорлар И.Саидов, Ф.Набиев, доцентлар М.Насруллаев, Б.Эргашев, Р.Холиқуловлар, ёш олимлар М.Ҳошимова, Б.Ғойибов, Г.Нормуродовалар томонидан илмий мактабнинг ютуқлари изчиллик билан бойитилмоқда. 
 

Археология мактаби - СамДУда археология бўйича илмий йўналишга 1944-1945 йилларда академик Яҳё Ғуломов ва профессор Д.Левлар асос солишган. Бугунги кунда профессор М.Жўрақулов, доцентлар Н.Аванесова, Н.Холматов, Д.Жўрақуловалар урбанизмгача бўлган маданиятнинг генезиси ва ривожланиш динамикаси тараққиёти, Ўзбекистон маънавий маданияти ва унинг Марказий Осиё халқлари, хусусан Зарафшон воҳаси маданиятида тутган ўрни муаммолари йўналишида тадқиқотлар олиб боришмоқда. 
 

Фалсафа мактаби - Самарқанд фалсафа мактаби 1930-1940 йилларда академик Иброҳим Мўминов раҳбарлигида шакллантирилган. Ушбу мактабнинг бугунги кундаги ютуқлари профессорлар Ж.Яхшиликов, Ш.Қўшоқов, Б.Тўраев номлари билан боғлиқдир. Ёш олим, фан доктори О.Ғайбуллаев ҳамда ўнлаб фан номзодлари (Б.Хуррамова, Ш.Негматова, А.Самадов ва ҳ.к.) истиқлол мафкурасига йўғрилган фалсафий изланишлар устида ишлашмоқда. 
 

Ядро ва космик нурлар физикаси илмий мактаби - 1940-йилларда профессор Муса Мўминов томонидан шакллантирилган бўлиб, ҳозирда илмий тадқиқотлар академик Толиб Мўминов, профессорлар Б.Маҳмудов, Р.Ибодов, У.Салихбаевлар томонидан олиб борилмоқда. Бугунги кунда ушбу мактаб тарбияланувчилари физика-математика фанлари номзодлари А.Сафаров, Ш.Хушмуродов ва бир қатор иқтидорли ёшлар фан докторлиги диссертациялари бўйича ишлашмоқда. 
Молекуляр оптика илмий мактаби - Санкт-Петербург давлат университети профессори М.Вукс ва академик Акбар Отахўжаев томонидан 1960-йилларда яратилган. Мактабнинг айни пайтдаги вакиллари (А.Жумабоев, Н.Низомов, Л.Собиров) молекуляр  спектроскопиянинг 3 йўналишида фаол илмий изланишлар олиб боришмоқда. Профессорлар А.Жумабоев, У.Ташкенбаев ва фан номзодлари Ҳ.Хушвақтов, А.Абсанов, Б.Худойбердиевлар ёруғликнинг комбинацион сочилиши соҳасидаги илмий изланишларни республика ва чет эллик олимлар билан ҳамкорликда бажаришмоқда. 
 

Лазер физикаси ва ночизиқли оптика илмий мактаби - профессор Л.Собиров бошчилигидаги ночизиқли оптик жараёнлар ва акустооптика соҳаларида илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ушбу йўналишларда фан докторлари Н.Эшқобилов, М.Қодиров, Д.Семёнов, П.Редькинлар билан бир қаторда фан номзодлари Х.Ҳайдаров, А.Халмановлар нуфузли илмий журналларда мақолалар чоп этишмоқда. 
 

Молекуляр люминесценция илмий мактаби - профессор Н.Низомов  шогирдлари билан органик бўёқлар ва плёнкаларнинг физикавий ва химиявий хоссаларини ўрганиш ва улардан амалиётга (лазерли моддалар олиш, тиббиёт соҳасига)  фойдаланиш бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказмоқда. Мустақиллик йилларида С.Астанов докторлик ҳамда Ш.Низомов, Э.Курталиев, А.Холовлар фан номзодлиги диссертациясини ҳимоя қилишган, иқтидорли ёш олим  Э.Курталиев эса докторлик диссертациясини ёқлаш арафасида турибди.
 

Магнит ҳодисалари физикаси илмий мактаби - профессор О.Қувондиқовнинг сайъи ҳаракатлари билан 1970 йилларда шаклланган. Истиқлол йилларида 1 нафар докторлик (Д.Сайфуллаева) ва 4 нафар номзодлик (Н.Ҳамраев, Р.Ражабов, М.Салахидинова, З.Шодиев) диссертациялари ҳимоя қилинди, доцентлар Х.Шакаров ва И.Субҳонқуловлар эса фаоллик билан педагогик фаолият билан шуғулланишмоқда.
 

Дифференциал тенгламалар ва математик физика илмий мактаби - 1950-1960 йилларда профессорлар И.Куклес, М.Евграфов томонидан асос солинган. Мактаб вакиллари профессорлар А.Ҳайдаров, Т.Эшонқулов, А.Ҳотамов, С.Лақаев, И.Икромов ва уларнинг шогирдлари физика-математика фанлари номзодлари Э.Жабборов, З.Мўминов, Т.Маматов ва бир неча катта илмий ходим-изланувчилар ушбу йўналишда илмий изланишлар олиб бормоқда. 
 

Алгебра ва сонлар назарияси илмий мактаби - профессор Н.Романов ва доцент Р.Искандаровлар томонидан 1940-1950-йилларда асос солинган бўлиб, алгебра ва сонлар назарияси муаммолари билан шуғулланган. Бугунги кунда профессор А.Солеев ва унинг шогирдлари фан номзодлари Ҳ.Рўзимуродов, А.Баратовлар томонидан робототехникада юзага келадиган алгебраик эгри чизиқларни локал таҳлил қилиш масалалари устида изланишлар олиб борилмоқда. 
 

Ахборот технологиялари йўналиши - техника фанлари доктори, профессор И.Жуманов ташаббуси ва академик Восил Қобиловнинг амалий ёрдамлари туфайли 1990 йилларда ташкил топди. Техника фанлари доктори А.Ахатов, фан номзодлари О.Жуманов, И.Тўрақулов, И.Аминов, Ф.Номозовлар ахборот технологиялари ва улардан ўқув жараёнида фойдаланиш бўйича илмий тадқиқот ишларини бажармоқдалар.

Жуманов Исроил Ибрагимович
СамДУ Амалий математика ва информатика факультети Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси профессори

Жуманов И.И. Марказий Осиё минтақасида бошқариш автоматлаштирилган тизимлар ва тафаккурли ахборот технологияларини яратиш ва қўллаш бўйича йирик мутахассисдир. Олим Республикада информатика ва ахборот технологиялари илмий мактабини яратиш ва унинг анъаналарини ҳар жиҳатдан бойитиш борасида самарали илмий фаолият олиб бориб, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга, аниқ фанлар ривожини таъминлашга катта ҳисса қўшмоқда. Шахсан “Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотларни қайта ишлаш” мутахассислиги бўйича 20 фан номзоди ва фан докторларини тайёрлади. Олим раҳбарлик қилган шогирдларидан 2 аспирант ва 2 магистрант Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси совриндорлари бўлишган. Олим томонидан ишлаб чиқилган нейрон тармоқлари ва юмшоқ ҳисобланишни қўллаш бўйича маълумотларга мослашувчан ишлов бериш илмий методологияси, усул ва алгоритмлари телекоммуникасия тизимларида узатиладиган маълумотлар ишончлигини ошириш, ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларни бошқаришда ностасионар обектларни идентификасия, таҳлил ва башорат қилиш муаммоларини янги ёндошувлар асосида ечишнинг самарали йўналишларини аниқлаш ва қуриш имкониятларини беради.


Ботаника илмий мактаби - профессорлар Е.Проскуряков, Ж.Қобулов, М.Икромовлар томонидан 1960-йилларда шакллантирилди ва уларнинг ишлари профессор Ж.Хўжаев томонидан давом эттирилмоқда. Илмий мактаб вакилларидан Х.Ҳайдаров ва М.Носировлар докторлик диссертациялари ҳимояси арафасида.
 

Зоология илмий мактаби - профессорлар И.Туркевич, А.Сагитовлар томонидан 1940-йилларда ташкил қилинган. Ҳозирги пайтда профессор  А.Жабборов, доцентлар С.Фундукчиев, З.Раҳмонова бошқалар ушбу илмий мактаб давомчиларидир.

Жабборов Абдурашид Райимович
СамДУ биология ва кимё факультети зоология кафедрасининг мудири, биология фанлари доктори, профессор

Зоология фанининг орнитология, аниқрогъи амалий орнитология йўналиши бўйича: илмий тадқиқот ишларини олиб боради. “қушлар ва қишлоқ хўжалиги”, “қушлар ва авиасия” муаммосини, муҳим хўжалик обектларига, қушлар томонидан содир этилаётган биозарарланишлар, акустик-оптик репеллентлар, уларнинг физик табиатини ўрганиш, эко-технологик таҳлил асосида яратилган оптико-акустик репеллент мажмуани ишлаб чиқаришга жорий этиш соҳасида фаолият юритади. Соҳа бўйича олий таълим муассаси, республика, Ҳалқаро миқёсдаги илмий конференциялар, семинарлар, симпоизумларда иштирок этиб, муаммонинг ечимини топишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. 300 дан ортиқ илмий, илмий-услубий мақолалар, услубий қўлланмалар ва дарсликлар муаллифи. 1 та муаллифлик гувоҳномаси ва 2 та патент соҳиби. 2017 йилдан эътиборан Турон ФА академиги.

Абдуллаев Эркин Нуриллаевич
СамДУ биология ва кимё факультети зоология кафедраси доценти, биология фанлари номзоди

Зоология фанининг умумий энтомология, қишлоқ хўжалиги энтомологияси соҳасида илмий тадқиқотлар олиб боради. Энтомофаунанинг биологик хилма-хиллиги, фойдали ва зараркунанда ҳашаротлар фаунаси, мевали ва манзарали дарахтлар зараркунандалари ва уларнинг энтомофаглари, энтомофаглардан табиий бошқарувчилар сифатида фойдаланиш, янги экосистемаларда йиртқич энтомофагларнинг мослашиш хусусиятларини ўрганиш соҳасида фаолият юритади. Турли маҳаллий, республика ва халқаро анжуманларда иштирок этиб, соҳада юзага келган муаммоларни ечимини топишда, ўқув жараёнини ташкил этиш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. 100 га яқин илмий, илмий-услубий, ўқув-услубий ва ўқув қўлланмалар муаллифи. 


 

Кимё мактаби - доц. Н.Зокиров, проф.Ю.Курбатовлар томонидан 1950-1960 йилларда шакллантирилган. Бугунги кунда мактаб намояндалари профессорлар А.Насимов, Э.Абдураҳмонов, Н.Муҳамадиев, Н. Файзуллаевлар, доцентлар З.Нормуродов, У.Норқулов, С.Тиллаев, Ш.Саидқуловлар устозларнинг илмий ишларини давом эттирмоқдалар.
 

Табиий география ва геоэкология мактаби - 1960-йилларда шакллана бошлаган бўлиб, унинг бугунги кундаги ютуқлари профессорлар А.Абулқосимов, Л.Алибеков, Ш.Холиқулов ва С.Аббосовларнинг хизматлари билан боғлиқ. Бугунги кунда ушбу мактаб вакилларидан О.Раҳматуллаев, М.Усмоновлар докторлик, Қ.Ярашев, Р.Мамажоновлар номзодлик диссертацияларини ҳимояга олиб чиқишмоқда.
 

Иқтисодий назария мактаби - 1970-йилларда шакллана бошлаган бўлиб, унинг ривожланишига профессорлар Ю.Дунаев, К.Саидов, Л.Криворучко, Э.Алиқулов, Э.Хўжаев, У.Рашидовлар катта ҳисса қўшишган. Ҳозирги кунда фан докторлари Б.Тўраев, Р.Сейтмуратов, Б.Сафаровлар, фан номзодларидан Б.Бобоқулов, Н.Арабов, А.Таниев, Д.Усмонова,  Д.Насимовлар уларнинг ишларини муваффақиятли давом эттирмоқдалар.