Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

КАФЕДРАЛАР Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Ботаника кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Иқтисодий назария кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Иқтисодиёт кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим методикаси кафедраси Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Гидрометеорология кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш кафедраси Кадрлар менежменти ва бизнес кафедраси Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси Адабиёт назарияси ва истиқлол даври адабиёти кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Экология кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Органик ва биоорганик кимё кафедраси Ижтимоий фанлар кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси Ядро физикаси кафедраси Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги кафедраси Аналитик кимё кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Фалсафа кафедраси Математик физика ва функционал анализ кафедраси Роман-герман тиллари кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Астрономия кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси

Кафедра мудири

Шодиев Фахриддин Тешаевич

  • Қабул вақти: Ҳар куни (8:00 -16:00)
  • Телефон: +9989115349242
  • Электрон почта:

2007-2009-йиллар  Самарқанд Давлат университети «Бошланғич таълимда табиий фанларни ўқитиш методикаси» кафедраси ўқитувчиси;
2009-2010-йиллар  Самарқанд Давлат университети педагогика факультети ўқув ишлар бўйича декан ўринбосари;
2010-2011-йиллар  Самарқанд Давлат университети «Гуманитар фанлар услубияти» кафедра мудири;
2011-2012-йиллар Самарқанд Давлат университети «Бошланғич таълимда табиий фанларни ўқитиш методикаси» кафедраси ўқитувчиси;
2012-йилдан Самарқанд Давлат университети «Бошланғич таълим методикаси» кафедраси мудири.

Республикамизда «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг қабул қилиниши халқ таълими тизимида, хусусан, бошланғич таълимда ҳам ижобий ўзгаришларга олиб келди.

Республикамиз Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» номли маърузаларида «бошланғич синф ўқитувчиларини ҳар томонлама етук мутахассислар бўлиши»га алоҳида эътиборни қаратиб, жумладан: «Бошланғич таълимда ишлаётган мутахассисларнинг барчаси олий маълумотли мутахассис бўлиши кўрсатиб ўтилди». Шу мақсадда, Самарқанд Давлат университетининг Педагогика факультети қошида «Бошланғич таълим методикаси» кафедраси ишлаб турибди.

Маълумки, Педагогика факультети 1966-1967 ўқув йилида собиқ Садриддин Айний номидаги Педагогика институти базасида «Мактабгача тарбия ва бошланғич таълим услубияти» номи билан очилган эди. Бу ўқув даргоҳнинг кенгайиши муносабати билан 1976-1977 йилларнинг май ойида «Бошланғич таълимда гуманитар фанлар ва уларни ўқитиш  услубияти» кафедраси ташкиллаштирилди. Ўша пайтда  кафедрага филология фанлари номзоди, доцент О.Эшмуродов мудирлик қилди. Кафедра аъзолари: доц. Қ.Ҳайдаров, к.ўқ.С.М.Назарова, ўқитувчилар: Д.С.Бегаджиева, Қ.Турсунов, Д.Эргашев, М.Қуронов, С.Содиқовлардан иборат эди. Кейинчалик кафедранинг илмий ва педагогик салоҳияти ошиб бориб, ишга профессор С.Н.Нишонов, доц. Х.Т.Ахматов, доц. М.Сафин, доц. Ш.Қ.Ширинбоев, доц. Ф.Бадриев, доц. А.Азимов, доц. Х.З.Зиядуллаев, доц. В.Т.Денисенко, доц. Ш.Махматмуродовлар ишга қабул қилинди.

Давр тақозаси билан 1984-1985 ўқув йилида кафедра иккига бўлинди.

1. Мактабгача тарбия ва бошланғич таълим услубиёти кафедраси. Бу кафедрага қуйидаги профессор-ўқитувчилар мудирлик қилган:

а) 1977-1980 йиллар доц. О.Эшмуродов

б) 1980-1983 йиллар доц. Ф.Бадриев

в) 1984-1985 йиллар дос. С.Назарова

г) 1985-1986 йиллар доц. Ш.Махматмуродов

д) 1987-2000 йиллар доц. Х.Зиядуллаев

с) 2002-2007 йиллар доц. Қ.Турсунов

2. Тиллар ва адабиёт кафедраси. Бу кафедрага эса қуйидаги профессор-ўқитувчилар мудирлик қилган:

а) 1982-1987 йиллар доц. Х.Ахматова

б) 1987-1989 йиллар доц. А.Азимов

в) 1989-1992 йиллар доц. У.Санақулов

г) 1992-1997 йиллар проф. Н.Турниёзов

д) 1997-1999 йиллар доц. А.Азимов.

2002-2003 ўқув йилининг сентябрида «Бошланғич таълим ва тарбиявий ишлар методикаси» кафедраси асосида учта кафедра ташкил этилди:

1. Бошланғич таълим кафедраси – кафедра мудири этиб доц. Қ.Турсунов.

2. Бошланғич синфларда тиллар ва адабиёт кафедрасига доц. Ш.Махматмуродов.

3. Табиий фанлар кафедраси мудири дос. С.Абиловаларни сайлашди.

2005-2006 ўқув йилидан бошлаб, мазкур кафедралар бирлаштирилиб  «Бошланғич таълим услубиёти» кафедраси ташкил этилди ва кафедрани доц. Қ.Турсунов бошқарди.

2006-2007 ўқув йилидан бошлаб кафедрага доц. Ғ.Яхшибоев мудир этиб тайинланди.

Кафедра номи миллий мавкура ва ғояга асосланиб «Бошланғич таълим услубиёти» деб ислоҳ этилди. Юртбошимиз ва истиқлолимиз бошланғич таълимга алоҳида талаблар қўймоқда. Шунга биноан кафедра жамоаси «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ва «Таълим тўғрисида»ги Қонунни амалга тўлиқ жорий этиш мақсадида, 2008 йил 4 май ойидаги университет ректорининг буйруғига асосан, кафедра иккига бўлинди.

1. Гуманитар фанлар ва уларни ўқитиш услубияти. Кафедра мудири доц. Ғ.Яхшибоев.

2. Аниқ, табиий фанлар ва уларни ўқитиш методикаси. Мазкур кафедрага ректорнинг буйруғи асосида доц. Х.Назаров раҳбарлик қилмоқда  эди.

2010 йил декабр ойидан бошлаб эса кафедрани ф.ф.н. Ф.Шодиев бошақиб келмоқда эди.

2012 йил биринчи ноябрдан ҳар иккала кафедра қўшилди. Кафедра мудири вазифасини бошқариб туриш ф.ф. номзоди, доцент Ф. Шодиевга юклатилди.

Кафедра профессор-ўқитувчилари кафедранинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда «Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг инновацион касбий маҳоратини ошириш муаммолари» номли мавзу асосида изланишлар олиб бормоқдалар.

Ҳозирги кунда кафедрада 25,5 штат бирлиги мавжуд бўлиб, унда 10 та фан номзоди, доцент, 4 та катта ўқитувчи, 17 та ўқитувчи ва 1 та кабинет мудираси фаолият кўрсатмоқда.