Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

КАФЕДРАЛАР Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Ботаника кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Иқтисодий назария кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Иқтисодиёт кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим методикаси кафедраси Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Гидрометеорология кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш кафедраси Кадрлар менежменти ва бизнес кафедраси Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси Адабиёт назарияси ва истиқлол даври адабиёти кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Экология кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Органик ва биоорганик кимё кафедраси Ижтимоий фанлар кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси Ядро физикаси кафедраси Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги кафедраси Аналитик кимё кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Фалсафа кафедраси Математик физика ва функционал анализ кафедраси Роман-герман тиллари кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Астрономия кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси

Кафедра мудири

Xамроқулова Шоxиста Шамшидинова

  • Қабул вақти: Ҳар куни (8:00 -16:00)
  • Телефон: +99890 224-77-96
  • Электрон почта: shohista.0107@mail.ru

1993-1998- йиллар Самарқанд давлат университети талабаси
1998-2001-йиллар Самарқанд давлат университети аспиранти
2002-2004-йиллар Самарқанд давлат университети нозири
2006-2007-йиллар Самарқанд давлат университети умумий тарих кафедраси ўқитувчиси
2007-2012-йиллар Самарқанд давлат университети умумий тарих кафедраси доценти
2012-2013-йиллар Самарқанд давлат университети умумий тарих кафедраси мудири в.б.
2013-йилдан Самарқанд давлат университети жаҳон тарихи кафедра мудири

Жаҳон тарихи кафедраси тарихидан

Жаҳон тарихи кафедраси Самарқанд давлат университетининг тўнғич кафедраларидан. У 1927 йилда ташкил этилган олий педагогика институти таркибидаги дастлабки 12 кафедранинг бири, университетимиз тенгдоши бўлиб фаолият кўрсатиб келмоқда.

Уруш якунланиб бораётган 1944 йил октябрида ЎзДУ билан бир вақтда Умумий тарих кафедраси фаолияти ҳам тикланди. 1949 йил бошларидан кафедрани доц Д.Н.Лев бошқарди.

1965 йилда Умумий тарих жамоасида кафедра мудири, доцент Д.Н.Лев, раҳбарлигида доцентлар - Рустамов С.Р., Самибоев К.Х., Абдурахимова М.Ё., катта ўқитувчи Юлдашева Х.М., ассистентлар Ортиқов М.З., Жўрақулов М.Ж., Нарзиқулов И.Н., Мирзаев А.М. Зохидова М.З., Воробев И.Л., Хакимова О., 1966 йил охирларидан Файзиев Ш.Ф. фаолият кўрсатдилар.

1971 йилда тарих факультети таркибида археология кафедраси ташкил этилиши муносабати билан Умумий тарих кафедрасининг шу соҳа ва қадимги дунё тарихи билан шуғулланувчи кадрлари ўз ўқув юкламалари билан янги кафедрага ўтказилди. Булар орасида М.Ж.Жўрақулов, М.Я.Абдурахимова, Р.Р.Мукашева ва бошқалар бор эди.

К.Ҳ.Самибоев мудирлик қилган (1967-1977 йй.) даврда Умумий тарих кафедраси ҳар томонлама ривожланди. 1967 йилда кафедрада 14 нафар профессор – ўқитувчи фаолият кўрсатиб, улардан еттитаси илмий даражали бўлган.

Пиримқулов Ш.Д. 1985 йилдан бошлаб «Умумий тарих» кафедраси мудири лавозимида ишлаган. 1991 йил март ойида «1941-1946 йилларда поляк фуқаролари СССРда» мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ёқлаб, тарих фанлари доктори илмий даражасини олди.

Кафедрани 2009-2012 йилларда доц. Б.Т.Тўрақулов бошқарди. 2012 йилдан 2018 йилгача  доц.М.М.Хашимова бошқарди. 2018 йилдан бугунги кунгача Ш.Ш.Хамроқулова бошқариб келмоқда. Кафедранинг номи 2015 йил сентябрда «Жаҳон тарихи» деб номланди.  Ҳозирги кунда «Жаҳон тарихи» кафедрасида 13 нафар ходим фаолият кўрсатмоқда. Кафедрада 10,25 штат бирлигида 12 та профессор-ўқитувчи бўлиб, шулардан 9 нафари асосий  штатда, 2 киши ўриндошлик асосида ва 1 нафар техник ходим. Тарих фанлари доктори, профессор Э.З.Нуриддинов, фан номзодлари, доцентлар М.Р.Рахматуллаев, М.М.Ҳошимова ва Б.Т.Тўрақулов, катта ўқитувчи С.Ўсаров, илмий иш олиб бораётган ассистентлар Ҳ.У.Гадоев, Ф.Рашидова, М.Б.Якубова, Ш.Ҳамроқулова, С.Ш.Пиримқулова, С.Я.Умаров, Л.Элимов ва Ф.Райимов, кафедра техник хизмат кўрсатувчи ходим фаолият олиб бормоқда.

Кафедранинг бош мавзуси “Жаҳон мамлакатлари ижтимоий-иқтисодий, сиёсий тарихи ва тарихшунослигининг долзарб масалалари (ХХ асрнниг охири – ХХI аср бошларида)”

Жаҳон тарихи кафедраси профессор-ўқитувчиларининг илмий фаолияти тўғрисида. Хашимова Мукаддас Мурадхановна "Миграцион жараёнларнинг Марказий Осиё республикалари тарихида тутган ўрни (XIX аср охири ХХ аср ўрталари)”, Усаров Сирожиддин Рахматуллаевич “Ўзбекистон Республикаси ва Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари ўртасида давлатлараро ҳамкорликнинг шаклланиши ва ривожланиши тарихи (Индонезия, Малайзия, Сингапур мисолида)”, Гадоев Ҳамро Усанович “XX асрнинг 20-50 йилларида Кавказ халқларининг Қозоғистон ва Қирғизистон Республикалари ҳудудига сургун қилиниши (балкарлар, қорачойлар, қалмиқлар ва греклар мисолида)”, Якубова Мухтарам Бакаевна “Вклад немецкоязычных исследователей в изучении истории Центральной Азии”, Рашидова Феруза Шомухаммедовна “Вклад зарубежных инвестиций в формирование и развитие малого бизнеса и частного предпринимательства в Республике Узбекистан (Исторический аспект)”, Ҳамроқулова Шоҳиста Шамшидинова “Қозоғистондаги ўзбекларнинг республика фан ва маданият ривожига қўшган ҳиссаси”, Умаров Сардор Якубович “Глобаллашув шароитида Ўзбекистон Республикаси ва Германия давлатлараро ҳамкорлигининг шаклланиши ва ривожланиши” мавзуларида илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда.