Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

КАФЕДРАЛАР Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Ботаника кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Иқтисодий назария кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Иқтисодиёт кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим методикаси кафедраси Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Гидрометеорология кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш кафедраси Кадрлар менежменти ва бизнес кафедраси Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси Адабиёт назарияси ва истиқлол даври адабиёти кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Экология кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Органик ва биоорганик кимё кафедраси Ижтимоий фанлар кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси Ядро физикаси кафедраси Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги кафедраси Аналитик кимё кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Фалсафа кафедраси Математик физика ва функционал анализ кафедраси Роман-герман тиллари кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Астрономия кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси

Кафедра мудири

Уроқов Сирожиддин Худайбердиевич

  • Қабул вақти: Ҳар куни (13:00-16:00)
  • Телефон: +998979180741
  • Электрон почта:

1999-2003 йиллар Самарқанд давлат университети биология факультети талабаси

2003-2005 йиллар Самарқанд давлат университети магистранти

2005-2014 йиллар Самарқанд давлат университети ботаника ва ўсимликлар физиологияси кафедраси ассистенти

2014-2018 йиллар Самарқанд давлат университети ботаника ва ўсимликлар физиологияси кафедраси доценти

2018 йилдан Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси мудири

Ўсимликлар физиологияси. Самарқанд Давлат университетида 1934 йилдан бошлаб ҳозирги кунгача «Ўсимликлар физиологияси» соҳасида илмий тадқиқот ишлари бажарилмоқда. Дастлабки йилларда (1934-1941 й.й.) кафедра мудирлари проф. Тихомиров, проф. А.И.Фащевский ва доцент П.Г.Марсаковалар асосий эътиборни олий маълумотли   физиолог кадрлар тайёрлашга қаратдилар. Бу кафедрани биринчи бўлиб, 1936 йилда 8 киши: Атауллаев Н.А., Гафаров Б.Х., Абаева С.С., Рацкевич С.К., Данилова Л.А., Фролова К., Дейненко П. ва У.Султоновлар тугатди. Улар турли инситутларда илмий ишларни давом этирдилар. Булардан профессор Н.А.Атауллаев ва доцент Б.Х.Гафаров  Самарқанд қишлоқ хўжалиги интитутида умрининг охиригача илмий фаолият ва таълим – тарбия соҳасида тинимсиз хизмат қилдилар.

Дастлабки физиологлардан, айниқса С.С.Абаеванинг (1916-2008) таълим-тарбия ва илмий соҳаларидаги ишлари ибратли бўлди. У 1936-1939 йилларда аспирантурада ўқиди ва  ўз муддатида номзодлик ишини ҳимоя қилди. 1939-1940 йилларда Самарқанд ўқитувчилар олийгоҳида ассистент, доцент ва табиатшунослик кафедрасининг мудири лавозимларида, 1941-1942 йилларда Тошкент шаҳрида фанлар Академиясининг Ўзбекистон бўлимида илмий ходим, 1943-1944 йилларда Самарқанд вилоят партия қўмитаси қошидаги қишлоқ хўжалик бўлимида маслаҳатчи бўлиб ишлади.

Абаева С.С. 1944 йили Самарқандда Ўзбекистон Давлат университети нинг қайта тикланиши (чунки уруш йилларида 1941-1944 Самарқанд ва Тошкент университетлари бирлаштирилган эди) муносабати билан олийгоҳга ишга таклиф этилди ва биология факультетининг декани лавозимига тайинланди. Бу лавозимда 1946 йилгача ишлаб, талабаларнинг ўқиши учун тўла шароит яратиш мақсадида кечаю-кундуз тинмай меҳнат қилди, бошқа олийгоҳларга тарқатилиб юборилган барча ўқув жиҳозларини қайтариб олиб келди. Факультетга малакали ўқитувчиларни ишга таклиф қилди ва уларга шароит яратиб беришга жонбозлик қилди.

Университет илмий кенгашининг қарорига биноан, ректор буйруғи билан 1944 йил биология фанлари номзоди, доцент Абаева «Ўсимликлар физиологияси ва микробиология » кафедрасига мудир этиб тайинланди ва шу лавозимда 28 йил (1972 йилгача) хизмат қилди. Бу йиллар мобайнида кафедра янги жиҳозлар билан таъминланди. Ўқув- тарбия соҳасида жуда кўп ижобий  ишлар амалга оширилди. Илмий изланишлар ва ўқув жараёнлари учун махсус лабораториялар ташкил этилди. Физиологлар илмий мактабига асос солинди. Абаева раҳбарлигида кафедрадаги барча ўқитувчилар илмий изланиш ишларини бажаришга жалб этилди. Унинг ўзи ҳам илмий ишлари юзасидан 100 дан ортиқ мақолалар чоп этди. Москва, Ленинград, Киев, Новосибирск олимлари билан доимий мулоқотда бўлди. Кафедрада аспирантура очди ва шахсан Абаева раҳбарлигида 3 киши номзодлик ишини ҳимоя қилди (А.Н.Нарзиқулов, Қ.Р.Равшанов, Ж.Х.Хўжаев). Унинг раҳбарлигида бажарилган «Тоғ хом ашёси чиқиндиларининг пахтачиликда қўлланиши» соҳасидаги ишлари БҚХЮК нинг кумуш медалига сазовор бўлди

Шу кафедрани тугатган Л.А.Ездакова 1956 йилдан бошлаб, 1975 йилгача ассистент, доцент ва профессор лавозимларида ишлади ва ўсимликлар ҳаётида литий микроэлементининг аҳамияти бўйича тадқиқот ишларини давом эттирди. 1963 йилда «Ўсимликларнинг физиологик жараёнлари ва ҳосилдорлигига литийнинг таъсири» мавзусида номзодлик диссертациясини ва 1973 йилда «Зарафшон дарёси воҳасидаги ҳар хил литий миқдори ва ўсимликлар геокимёвий экологияси» мавзусида докторлик диссертацияларини ёқлади.

Ўсимликлар физиологияси кафедрасида 1956-1991 йиллар мобайнида Т.Я.Стеснягина (1930-2009) катта ўқитувчи ва доцент лавозимларида ишлади. Асосий илмий тадқиқот ишлари ўсимликларда микроэлементларнинг физиологик аҳамиятини ўрганишга қаратилди.

Абаеванинг шогирди Нарзиқулов А.Н. 1962-1969 йилларда кафедрада аспирант ва ассистент лавозимларида фаолият кўрсатди. «Лянгар ва Ингичка тоғ-кон чиқиндиларининг ғўза фотосинтетик фаолиятига таъсири» мавзусида тадқиқот ишларини ўтказди.

Шунингдек Абаева шогирди Қ.Р.Равшанов ҳам  кафедрада 1966-1968 йилларда ассистент лавозимида ишлади ва 1968-1971 йилларда аспирантурани тугатди. «Ғўза маҳсулдорлиги ва сув режимига алюминийнинг таъсири» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя этди. Ҳозирги кунда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтида доцент лавозимида ишламоқда.

Университетни 1963 йилда тугатган ва кафедрада ишлаб келаётган (Абаеванинг шогирди) биология фанлари доктори, профессор Хўжаев Ж.Х. (1975-1977 ва 1987-2005 йиллар мобайнида кафедра мудири) 1975 йилдан бошлаб то ҳозирги кунгача ўсимликлар физиологияси соҳасидаги тадқиқот ишларига умумий илмий раҳбар вазифасини бажармоқда. Тинимсиз қилинган меҳнат ва изланишлар натижасида 1985 йили «Ғўзанинг совуққа, қурғоқчиликка чидамлилиги ва ҳосилдорлигига микроэлементлар таъсирининг физиологик асослари» мавзусидаги докторлик ишини муваффақиятли ҳимоя қилди. Бу ишнинг назарий ва амалий аҳамиятини иттифоқдаги йирик фан арбоблари проф.Школьник М.Я., акад.Генкель П.А., акад. Тома С.И., акад. Носиров Ю.Н., акад. Агакишев Д.С., В.Ф.Альтергот ва бошқалар юқори баҳолади.  Шахсан Хўжаев илмий раҳбарлигида 5 киши номзодлик ишини ҳимоя қилди (Б.Д.Давронов, А.Э.Холлиев, А.А.Зулфанов, Х.Х.Келдиёрова, Ж.З.Бошмонов) ва икки киши А.Э.Холлиев докторлик диссетациясини ҳимия қилди ва ҳозирги кунда Бухоро униврситетида профессор лавозимида ишламоқда.  М.Г.Носиров докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш арафасида тайёрланмоқда.

Ходжаев Ж

Профессор Ж.Х. Хўжаев раҳбарлигида «Минерал озиқлантиришни мўътадиллаштириш асосида ғўзанинг ноқулай омиллар таъсирига чидамлилиги ва ҳосилдорлигини оширишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш» мавзуси бўйича кенг доирада илмий-тадқиқот ишлари олиб борилди. Натижада ғўза учун энг зарур бўлган азот, фосфор, калий элементларининг мўътадил миқдори, меъёри ва фойдаланиш муддатлари аниқланди. Булар билан биргаликда ўсимликлар учун зарур энг керакли бўлган марганец, мис, молибден, рух, алюминий ва бор каби микроэлементлардан фойдаланишнинг назарий ҳамда амалий асослари ишлаб чиқилди. Макроўғитлар билан микроэлементлардан дифференциал фойдаланиш энг яхши самара бериши аниқланди. Минерал озиқлантиришни оптималлаштириш натижасида қатор физиологик кўрсаткичларнинг ошиши, ўсиш жараёнларининг жадаллашиши, хлорофилл миқдорининг кўпайиши, фотосинтез жадаллигининг кучайиши ва унинг соф маҳсулдорлигининг ортиши, сув алмашинувининг баланслашуви каби физиологик маълумотлар аниқланди ва самарадорликнинг назарий асослари ишлаб чиқилди. Олинган натижалар асосида Самарқанд вилояти шароитида ғўзани минерал озиқлантиришни мўътадиллаштириш бўйича амалий тавсиянома ёзилди ва у 1988 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат агросаноат бирлашмаси томонидан тасдиқланиб, пахтачилик хўжаликларига тавсия этилди.

Хўжаевнинг шогирди Давронов Б.Д. 1985-1997 йиллар мобайнида кафедрада доцент лавозимида ишлади. Илмий-тадқиқот ишлари микроэлементлар ва макроэлементларнинг ғўза физиологик жараёнларига таъсирини ўрганишга қаратилди. Сўнги йилларида қишлоқ хўжалик соҳасида раҳбар лавозимлар ишлади.

Холлиев А.Э. (Хўжаев шогирди) ҳам 1991 дан 2002 йилгача кафедрада ассистент ва доцент лавозимларида ишлади. Илмий ишлари ғўза навларининг сув алмашинув хусусиятлари, қурғоқчиликка чидамлилик ва ҳосилдорлик даражаларининг назарий ва амалий асосларини ўрганишга қаратилди.

Кафедра аъзолари бу йўналишдаги илмий изланишларини бошқа қишлоқ хўжалик экинлари (тамаки, гречиха, буғдой ва бошқалар) билан янада кенгайтириб давом эттирдилар.

1995-2005 йилларда профессор Ж.Х.Хўжаев раҳбарлигида «Зарафшон водийси шароитида экологик тоза ва сифатли ҳосил етиштиришнинг  биоэкологик асосларини ўрганиш» мавзусида илмий ишларини давом эттиридилар. Бу мавзу бўйича қишлоқ хўжалик экинларининг сув алмашинув хусусиятлари, қурғоқчиликка чидамлилик даражалари ва унинг ошириш усуллари, айрим навларининг табиий иқлим шароитига мослашганлиги ва бошқалар илмий асосланди. 

Ҳозирги пайтда (2006-2012) кафедра аъзолари «Самарқанд вилояти шароитида экинлардан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришнинг физиологик ва биокимёвий асосларини ўрганиш» мавзуси бўйича илмий тадқиқот ишларини давом эттирмоқдалар. Бу мавзу тўрт бўлимдан иборат бўлиб, унинг биринчи бўлими «Айрим бир йиллик ва кўп йиллик донли экинлар ҳосилдорлигининг физиологик-биокимёвий асосларини ўрганиш»га қаратилган. Бу бўлим доцент Х.О.Келдиёров ва доцент Х.Х.Келдиёровалар томонидан бажарилмоқда. Истиқболли  буғдой навларининг ҳосилдорлиги ҳамда адир минтақаларида ноанъанавий тўйимли озиқабоб пичанзор ва ўтлоқзорлар барпо қилишнинг илмий асослари ўрганилмоқда.   Иккинчи бўлим «Тоғ ўрмонлари (арчазорлар) шароитида углерод айланишининг мавсумий динамикасини ўрганиш»га қаратилган бўлиб, у доцент М.Г.Носиров томонидан бажарилмоқда. Бу мавзу бўйича арчазорлар шароитида микрометерологик омиллар таъсирида углерод айланишининг механизмини аниқлаш ишлари давом эттирилмоқда.  М.Г.Носиров «Иқлим омилари таъсирида арча (juniperus) туркуми турларида йиллик ҳалқаларнинг шаклланиши» мавзусида халқаро грант бўйича ҳам илмий иш олиб бормоқда. Учинчи бўлим «Самарқанд вилояти шароитида интродуцияланаётган гречиха навларининг физиологик ва биокимёвий асосларини ўрганиш» бўйича бўлиб, уни доцент З.Ж.Жўраева, доцент С.Х.Ўроқов ва ассистент Ш.С.Атаевалар бажармоқдалар. Ўтказилган тадқиқотлар натижасида гречиханинг янги истиқболли навлари танланди ва уларни Зарафшон водийси шароитида етиштиришнинг биологик ва агротехнологик асослари ишлаб чиқилди. Тўртинчи бўлим «Зарафшон  қўриқхонаси шароитида чаканда шаклларини ўстиришнинг физиологик ва биокимёвий асосларини ўрганиш» бўлиб, у доцент Ф.Ж.Қобулова томонидан бажарилмоқда. Бу соҳада Зарафшон дарёси соҳилларида ўсаётган чаканда шаклларини ўрганиш асосида уларнинг истиқболли шаклларини аниқлаш ва кўпайтиришнинг илмий асослари ўрганилмоқда. Ф.Ж.Қобулова Bioversitu International халқаро ташкилоти билан ҳам ўзаро ҳамкорлик шартномаси асосида илмий ишлар олиб бормоқда.

Лицей ва коллежлар билан хамкорлик дарслари

Умуман, бу изланишлар қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги ва ҳосил сифатини ошириш ҳамда чўл ва адирларда чорвачилик яйловларини ташкил этиш муаммоларини ҳал этишга қаратилган.

Кафедра аъзолари томонидан тўпланган маълумотлар асосида 500 дан ортиқ илмий, услубий мақолалар ва илмий асарлар нашр этилди. «Ўсимликлар физиологияси» (проф.Ж.Х.Хўжаев), «Микробиология ва вирусология» (доцентлар Ф.Ж.Қобулова, Х.А.Келдиёров) фанларидан мультимедияли электрон дарслдиклар яратилиб, уларга давлат патенти олинди. Профессор Ж.Х.Хўжаев томонидан тайёрланган «Ўсимликлар физиологияси» ўқув дарслиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан нашрга тавсия қилинди ва 2004 йилда  чоп этилиб, республикамизнинг барча университетларига асосий дарслик сифатида тарқатилди ва ҳозирги кунгача асосий дарслик сифатида қўлланилмоқда.

хитойда междунард

Кафедра профессор укитувчиларнинг чет элдаги сафарларидан лавха

Ўтган йиллар мобайнида 800 яқин олий маълумотли физиологлар тайёрланди. Булардан 60 киши фан номзоди, 12 киши фан доктори – профессорлар бўлиб етишдилар.

  1. Кафедранинг илмий тадқиқот соҳаси – 2 та йўналиш бўйича

1. 2.33.1. «Табиий флора биохилма хиллигини ўрганиш, фойдалиларини интродукциялаш ва уларни муҳофаза қилишнинг биологик асослари».

Кутиладиган  илмий ва амалий натижалар.

Ўзбекистон Республикаси флораси биохилма хиллигини сақлаш, маҳаллий ва хорижда ёввойи ҳолда ўсадиган қимматли доривор, эфир-мойли ва ем-хашак ўсимликларини топиб биологик хусусиятлари ўрганилади, тиббиёт, озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалигини хом-ашё билан таъминлаш мақсадида маданийлаш-тирилади. Ноёб ва йўқолиш арафасида бўлган ўсимлик турларини муҳофаза қилиш, чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб мутасади ташкилотларга тавсия этилади.

Мавзу 3 бўлимдан иборат

1. Ноанъанавий ва ёввойи ҳолда ўсадиган фойдали ўсимликларни интродукциялаш мақсадида биоэкологик хусусиятларини ўрганиш.

2. Эндем турларни ўрганиш ва уларни муҳофаза этишнинг биологик асосларини ишлаб чиқиш.

3. Зарафшон ўрта оқими ўсимликлар хилма-хиллигини ўрганиш ва улардан фойдаланиш ҳамда муҳофаза етишнинг биологик асосларини ишлаб чиқиш.

2. «Самарқанд вилояти  шароитида экинлардан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришнинг физиологик ва биокимёвий асосларини ўрганиш».

Кутиладиган  илмий ва амалий натижалар.

Асосий қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришнинг назарий ҳамда амалий асосларини ечиш.

Мавзу 4 та бўлим ўз ичига.

1. «Айрим бир йиллик ва кўп йиллик донли экинлар ҳосилдорлигининг физиологик-биокимёвий асосларини ўрганиш».

2. «Ғўза ҳосилдорлиги ва ҳосил сифатига ўғитлар таъсиринининг физиологик-биокимёвий асосларини ўрганиш».

3. «Самарқанд вилояти шароитида интродуцияланаётган гречиха навларининг физиологик  ва биокимёвий асосларини ўрганиш».

4. «Зарафшон қўриқхонаси  шароитида чаканда шаклларини  ўстиришнинг физиологик ва биокимёвий асосларини ўрганиш». 

5. Кафедранинг  ўқув – услубий  соҳасидаги  фаолияти

6. Кафедра  профессор – ўқитувчилари, талабалари томонидан шу кунгача эришилган  ютуқлар (грантлар, лойихалар, олимпиада ғолиблари, стипендиатлар, турли хил  танловлар ғолиблари ва бошқалар  ҳақида маълумотлар)

Кафедрада 2 та давлат гранти билан таъминланган мавзулар бўйича ишлар олиб бориляпти:

1.Ф-5-10. «Ўзбекистон тўқайзорлари ўсимликларининг хилма – хиллиги ва келиб чиқишини ўрганиш» (рахбар доц. Ҳайдаров Х.Қ.).

2. ИТД-12-64 «Ўзбекистон Республикасида ўсадиган доривор ўсимликлар таркибидаги йод миқдорини ўрганиш» (рахбар проф. Мухаммадиев М).

Зоология кафедраси билан биргаликда «Ўрта Зарафшон ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг биохилма-хиллиги ва унинг мониторинги» мавзусида фундаментал лойиҳа топширилди. Илмий раҳбарлар доц. А.Р. Жабборов, Э.С. Сулайманов.

№ 8 рақамли хужалик шартнома ишлари олиб борилаяпти.

Инновацион ғоялар ва ишланмалар борасида бажарилаётган ишлар

Кафедрада “Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси” бўйича корпоратив ҳамкорлик мавжуд. Сўнги йилларда кафедра Зарафшон Давлат қўриқхонаси, ЎзР ФА “Ботаника” ИИЧМ, ЎзР ФА Самарқанд филиали, Ўзбекистон Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий текшириш институтлари билан ҳамкорлик шартномалари тузилди ва шу бўйича маълум ишлар қилинмоқда. Зарафшон Давлат қўриқхонаси билан ҳамкорликда 1 та магистрлик диссертацияси бажарилди, “Ботаника” ИИЧМ билан ҳамкорликда докторлик диссертацияси (доц. Ҳайдаров Х.Қ.), 2 та номзодлик диссертацияси бажарилаётир (Жалов, Аҳмедов).

Германия мамлакати билан ҳамкорлик ўрнатилган (1 та магистрлик иши бажарилмоқда)

Зарафшон Давлат қўриқхонаси билан тузилган шартномага асосан, ҳамкорликда бакалаврлик ва магистрлик диссертациялари бажарилмоқда - битта фан номзодлиги учун материаллар тўпланмоқда (асс. Х.Жалов).

ПМГ – программа малого гранта глобального экологического фонда (ГЕФ) при программе развития ООН в Узбекистане при спонсорской поддержке посольств Германии, Швейцарии и Америки. Грант маблағи ҳисобига факультет қошидаги оранжерея реконструкция қилинди ва такомиллаштирилди.

7. Кафедранинг истиқболдаги режалари

Кафедранинг истикболли режаларига гулчилик йўналишибўйича бакалаврият бўлимини очиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари кафедра қошида йиллар мобайнида олимлар томонидан терилган илмий таксономик гербарийлар мавжуд бўлиб, уларнинг электрон нусхасини яратиш ва интеренетга киритш мақсад қилиб қўйилган.

Келажакда Зарафшоннинг ўрта оқими лишайниклари ва йўсинларини ўрганиш ва бу борада илмий лойихаларни қўлга киритиш мақсад қилиб қўйилган ҳамда “Самарқанд вилояти флорасининг атласи” мавзусидаги рангли тасвирдаги китобни яратиш режалаштирилган.

Ushbu kafedradan 2 ta akademik Q Z Zokirov, saidov j. k. Va 15 ta professor (Qobulov DJ.T., Ikramov M.I.,  Amirxanov N.A., I.X. Xamdamov, Mustafayev S. M., Hamidov G’. H., Q.H. Xaydarov, Xudoyberdiyev T.H., Raximova T.R., Hojimatov Q.H., Rizayeva S. R. To’htayev B. Yo., Mavlonov X.M., Narmuradov X.N., Yuldashov A.S, Hojimatov O.Q., Holiyev A.H.,)olimlar yetishib chiqgan. 6 fan doktri 10 ortiq fan nomzodi 1ilmiy tadqiqotchi, 2erkin izlanuvchi tadqiqotchilar yetishib chiqdi

Кафедрада 15 профессор – укитувчиишлабкелмокда, шундан 1 профессор, 7 доцент, 2 тафанномзоди, 5 таассистент. Кафедранинг илмий салохияти 70 %.