Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Магистратурага ҳужжат топширганлар IELTS бўйича 5,5 баллга эга бўлса чет тили имтиҳонидан озод этилади

 

Абитуриентларга эслатма


Абитуриент қабул комиссиясига тегишли ҳужжатларни топшириши, топширган ҳужжатларига мос маълумотлар абитуриентлар базасига тўғри киритилганини тасдиқлаши лозим. Қабул жараёни тугагандан сўнг абитуриентнинг мурожаатлари (шикоятлари) инобатга олинмайди.
Абитуриент рухсатномасида кўрсатилган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этади.
Тест синовлари жараёнида абитуриент қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- саволлар китобчасидан қоралама сифатида фойдаланиш;
- тест топшириқларини белгиланган муддатдан олдин бажариш, ундан сўнг тест материалларини тартиб билан гуруҳ назоратчисига топшириш ҳамда тест синовлари ўтказиладиган ҳудуддан чиқиб кетиш.