Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Университет тасарруфида ҳозирги кунда бешта талабалар турар жойи  фаолият кўрсатмоқда. Талабалар турар жойи фаолиятига оид меъёрий ҳужжатлар асосида университетнинг ички меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, тасдиқланган. Жумладан, талабалар турар жойи низоми, эълонлар бурчаги, талабалар рўйхати, ёнғин хавфсизлиги бурчаги мавжуд.

Талабаларнинг яшаши, ўз устида мустақил ишлаши, дам олиши учун турар жойларда шароитлар яратилган. Талабалар учун спорт, санъат, тикувчилик, чет тилларни ўрганиш бўйича ва бошқа тўгараклар фаолият кўрсатмоқда. Жумладан, “Мусаввирлик”, “Дизайн”,  “Вокал ва дутор ижрочилиги”, “Тикувчилик ва тўқувчилик” ва бошқа тўгараклар ташкил қилинган. Талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларга шарт-шароит яратиш мақсадида маънавият ва маърифат хоналари, ўқув заллари ташкил қилиниб, улар зарурий жиҳозлар билан таъминланган. Шунингдек,    дам олиш (Ота-оналар учун) хонаси, хотин-қизлар хонаси, кир ювиш ва қуритиш хонаси, кийимларни дазмоллаш хонаси, ошхона каби маиший шароитлар яратилган. Талабалар турар жойида тиббиёт хоналари ташкил қилиниб, талабаларга биринчи тиббий хизмат қўрсатилмоқда. Шунигдек, талабалар турар жойида Аёллар маслаҳат хонаси ҳамда Психолог хоналари ташкил қилинган. Турар жойларнинг ҳар бир қаватида ҳожатхона, иссиқ сув билан таъминланган душ, ювиниш хонаси мавжуд. 1- ва 4-сонли талабалар турар жойида  университет ахборот ресурс марказининг  филиали ташкил этилган. 1-сон турар жойи 10 мингга яқин, 4-сон турар жойи 2 мингга яқин бадиий адабиётлар, вақтли матбуот нашрлари билан таъминланган. АРМ филиаллари соат 15:00 дан 22:00 гача ишлайди.