Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

Марказ бошлиғи

Худойбердиев Бекзод Ғайбуллаевич

  • Қабул вақти: Сешанба, Пайшанба (14.00-15.00)
  • Телефон: +99866-239-12-58
  • Электрон почта: samdu_atm@samdu.uz

1981 йил 30 майда Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Хоса маҳалласи Чуқур қишлоғида туғилган.
1988-1998 йилларда Пайариқ тумани 26-умумтаълим мактабида ўқиган. 
1998-2002 йилларда Самарқанд давлат университети физика факультети физика таълим йўналишида таҳсил олган.
2002-2004 йилларда Самарқанд давлат университети “Иссиқлик физикаси ва молекуляр физика” мутахассислиги магистранти.
2002-2004 йилларда Самарқанд давлат университети “Иқтидорли талабалар билан ишлаш маркази” бошлиқ ёрдамчиси сифатида ишлаган.
2004-2006 йилларда Самарқанд темир йўл транспорт касб-ҳунар коллежи информатика фани ўқитувчиси лавозимида фаолият кўрсатган. 
2006-2009 йилларда Самарқанд давлат университети 01.04.05 – Оптика ихтисослиги аспиранти.
2012 йил - физика-математика фанлари номзоди.
2010-2014 йилларда Самарқанд давлат университети катта лаборанти ва ассистенти.
2014-2017 йилларда Самарқанд давлат университети 01.04.05 – Оптика ихтисослиги докторанти.
2017-2018 йилларда Самарқанд давлат университети ўқув-услубий бошқарма услубчиси.
2018-2019 йилларда Самарқанд давлат университети оптика кафедраси  доценти.
2019 йилдан ҳ.в. Самарқанд давлат университети Ахборот технологиялари маркази бошлиғи лавозимидан фаолият кўрсатмоқда.

Марказ фаолияти ҳақида

Марказ университет ўқув, илмий, маъмурий ва хўжалик хизмати жараёнларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ундан фойдаланиш ташкиллаштиради.

Университет ахборот-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ишларни амалга оширади.

Университетга замонавий ахборот-коммуникация технология воситаларини сотиб олиш бўйича таклифлар киритиш, жорий этиш, фойдаланиш, лойиҳалаштириш ҳамда ривожлантириш бўйича ишларни ташкил этади.

Университетда ягона ахборот хавфсизлиги сиёсатини юритади.

Университетда тармоқ ва тармоқ қурилмалари хавфсизлигини ва доимий ишчи ҳолатда бўлишини назорат қилади.

 

Марказнинг асосий вазифалари:

- университетда тармоқ администраторлиги ва тармоққа киришни назорат қилиш, университет расмий веб-сайти, серверлари, ахборот ресурслари хавфсизлигини ва доимий иш фаолиятида бўлишлигини таъминлаш;

- университет кўп даражали телекоммуникацион тармоқлари хамда техник воситаларни хавфсизлигини ва сифатли ишлашини таъминлаш, шунингдек мониторингини юритиш;

- ўқув жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича Moodle масофавий ўқитиш тизими ва мультимедиали таълим ресурсларини техник жихатдан қўллаб-қувватлаш;

- университет таркибий бўлинмаларини мультимедиа воситалари ва техника воситалари билан жихозлаш, сотиб олиш бўйича таклифлар киритади.

- университетда фойдаланиладиган техник воситаларни модернизация қилиш ишларини ташкил этиш.

- университетда ахборотлаштириш ва техник воситалар билан боғлиқ товар ва хизматлар кўрсатиш бўйича корхона, ташкилотлар билан шартномаларни ўрнатилган тартибда расмийлаштириш ва шартномалар тузишда эксперт сифатида иштирок этиш.