Матбуот котиби

Дўстмуродов Дилмурод

  • Қабул вақти: Ҳар куни 08:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: +9993-337-35-15
  • Электрон почта: sultonsa@mail.ru

1977 - 1983 йй. Самарқанд давлат университети талабаси

1979 - 1988 йй. Самарқанд вилоят радиоэшиттиришлари овоз оператори, овоз режиссёри, муҳаррири

  1. 1990 йй. Ургут тумани “Ургут радиоси” муҳаррири

1988– 1989 йй. Тошкент олий партия мактаби, кундузги бўлими тингловчиси

1990– 1992 йй. Ургут тумани “Ургут садоси” муҳаррир ўринбосари

1992– 1994 йй. Ургут тумани “Чинор” телестудиясида муҳаррир, бош муҳаррир

1994– 1998 йй. Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси муҳаррири, катта муҳаррири

1998– 2004 йй. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ахборот” дастурининг Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбири

2004– 2006 йй. Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси ўз мухбири

2006– 2019 йй. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилояти телерадиокомпанияси ўз мухбири

2019 йил Самарқанд Давлат университети матбуот котиби

Матбуот котибининг вазифалари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва университет раҳбарияти томонидан замонавий талабларга мувофиқ белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш;

кенг жамоатчиликни университетнинг фаолияти, унинг соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тўғрисида холисона, сифатли ва тезкор хабардор қилиш;

оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, доимий ҳамкорликда ишлайдиган журналистлар доирасини шакллантириш, ахборот хабарларини (матбуот учун ахборотлар, бюллетенлар ва шу кабиларни) тарқатиш, оммавий тадбирларни ташкил этиш;

университетнинг бошқа бўлинмалари билан биргаликда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида тарқатиш учун хабар, ахборот-маълумот материаллар, шарҳлар ва ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;

университетнинг фаолият соҳасига алоқадор матнли, фото, аудио ва видеоматериаллар маълумотлар банкини шакллантириш ва юритиш.