Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

Ўқув услубий бошқарма бошлиғи

Аликулов Бегали Сайдуллаевич

  • Қабул вақти: Сешанба, пайшанба, 16-00 дан 18-00 гача
  • Телефон: (0366) -2391849
  • Электрон почта: alikulov_begali@mail.ru

• 1987-йилда Самарқанд вилояти Нуробод туманида туғилган;
• 2005-2006 йилларда Нуробод тумани СФУ да иш юритувчи;
• 2006-2010 йилларда Самарқанд давлат университети талабаси;
• 2010-2012 йилларда Самарқанд давлат университети магистранти;
• 2012-2015 йилларда Самарқанд давлат университети Физиология, генетика ва биокимё кафедраси ассистенти; 
• 2015-2016 йилларда Самарқанд давлат университети генетика ва биокимё кафедраси ассистенти;
• 2016 - 2018 йилларда Самарқанд давлат университети Биология ва кимё факультети ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари; 
• 2018 - 2019 йилларда Самарқанд давлат университети Биология факультети ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари; 
• 2019 йилдан Самарқанд давлат университети Ўқув услубий бошқарма бошлиғи.

Ўқув-услубий бошқарма бошлиғининг асосий вазифалари

• ўқув-услубий кенгаш раисининг ўринбосари вазифасини бажариш;
• ўқув-услубий бошқарма ходимларининг фаолиятини ташкил қилиш, бошқарма ходимларига ўз вазифаларининг ижроси бўйича услубий-амалий ёрдам кўрсатиш ва хизмат вазифаларини талаб даражасида бажарилишини назорат қилиш;
• ўқув-услубий бошқарманинг йиллик иш режасини тузиш;
• университет Илмий кенгаши ишида иштирок этиш; 
• ўқув ишларига доир Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруқ ва кўрсатмалари, университет Илмий кенгаши қарорларини университет миқёсида жорий этиш бўйича ректор буйруқ ва фармойишлари лойиҳасини тайёрлаш;
• йўналиш ва мутахассисликлар бўйича фанларнинг ўқув-услубий адабиётлар ва малакали мутахассислар билан таъминланиш даражасини таҳлил қилиш ишларини ташкил этиш; 
• университет Илмий кенгаши, деканлар йиғилишига ўқув ишларига доир ахборотлар ва маълумотларни тайёрлаш;
• ўқув-услубий ишларга доир ректор буйруқ, фармойиш ва кўрсатмаларини факултетларда ижросини назорат қилиш;
• янги ўқув йили ўқув жараёнини ташкил қилиш режасини тузади ва унинг ижроси бўйича факултетлар фаолиятини мувофиқлаштиш;
• таълим йўналишлари бўйича йиллик ишчи ўқув режаларини кўриб чиқиш ва тасдиқ учун тайёрлаш;
• университет бўйича ўқув юкламалари ҳажми ва мавжуд штат бирликлари миқдори асосида профессор-ўқитувчиларнинг лавозимлари бўйича ўқув юкламалари меъёрини белгилаш ва тасдиқдан ўтказиш;
• кафедра иш ҳажмининг профессор-ўқитувчиларга тақсимланиш сифати устидан назорат ўрнатиш, бу бўйича кафедра йиғилиши қарори асосида ректор буйруғи лойиҳасини тайёрлаш;
• кафедралар ўқув юкламаси ва штат бирликлари ўртасида мувофиқлик бўлиши чорасини кўриш, кафедрага штат ажратиш ёки штатни қисқартириш ҳақида таклиф бериш;
• факултетлар таклифи ва ўқув режалари асосида университет ўқув графигини тузиш ва бу бўйича ректор буйруғи лойиҳасини тайёрлаш;
• “профессор-ўқитувчилар ва ўқув жараёни ҳақида талабалар фикрини ўрганиш мақсадида сўровномалар ташкил қилиш, факультетлар таҳлилини университет миқёсида умумлаштириб, хулоса чиқариш ишларини амалга ошириш;
• ЯДА синовлари ва битирув малакавий иш ҳимояларининг самарали ташкил этилишини таъминлаш. ЯДА жараёнида университет маъмурияти назоратини амалга ошириш;
• ўқув-услубий жараёнини ташкил этиш ҳамда назорат ишлари бўйича декан ўринбосарлари ва ўқув-ёрдамчи ходимларига услубий ёрдам кўрсатиш;
• ўқув-услубий жараённи ташкил этиш ва назорат қилиш ишлари бўйича факультет ва кафедралар учун услубий кўрсатмалар таёрлаш ишларини ташкил қилиш;
• ўқув-услубий ишларда ўзига берилган ваколат доирасида самарали фаолият кўрсатаётган ёки нуқсонларига йўл қўяётган профессор-ўқитувчилар ва ўқув ёрдамчи ходимларни тақдирлаш ёки жазо чоралари кўриш ҳақида белгиланган тартибда таклиф киритиш;
• вазирлик ва бошқа юқори ташкилотларга ректор (ёки ўқув ишлари проректори) кўрсатмасига асосан сўралган маълумотни тайёрлаш;
• ўқув жараёнига оид меъёрий ва ишчи ҳужжатларни таҳлил қилиб бориш ва такомиллаштириш бўйича белгиланган тартибда таклиф киритиш; бу бўйича факультетлар таклифларини умумлаштиш;
• бошқарма ходимларининг малакасини ва иш унумини ошириш чораларини белгилаш, бошқарма фаолиятини такомиллаштириш чораларини кўриш; 
• бошқарма Wеб–сайтини такомиллаштириш ва тегишли маълумотларнинг вақтида киритиб борилишини таъминлаш;
• бошқарма таркибини тажрибали, ишга ижодий ёндаша оладиган, қатъиятли ва адолатли ходимлар билан тўлдириш чораларини кўриш; 
• факультетларнинг ўқув-услубий ишлар бўйича йиллик ҳисоботларни умумлаштириш;
• бошқарма ходимлари, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг меҳнат ва ўқув интизомлари устидан назорат ўрнатилишини ташкил қилиш;
• ўқув ишлари бўйича мурожаат, шикоят ва аризаларни кўриб чиқиш ҳамда ҳал қилиш чораларини кўриш;
• ўқув ишлари бўйича муаммоли вазиятларни, тушунмовчиликларни таҳлил қилиш ва белгиланган тартибда бартараф этиш чорасини кўриш;
• деканат ва кафедраларнинг ўқув-услубий ишлар бўйича фаолиятини таҳлил қилиб боришни ташкил этиш. Қайд этилган камчиликларнинг кафедра ва деканатлар томонидан тузатилишини назоратга олиш, уларга услубий-амалий ёрдам кўрсатиш.

Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи ўринбосарининг асосий вазифалари

• бошқарма бошлиғининг ўринбосари вазифасини бажаради;
• бакалавриат ўқув жараёнини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича вазирлик қарор, буйруқ ва кўрсатмаларини университет миқёсида жорий этилиши устидан назорат ўрнатади; 
• деканат ва кафедраларнинг ўқув ишларига доир меъёрий ва ишчи ҳужжатлар билан таъминланиш ҳолати ва уларга амал қилиниши устидан назорат ўрнатади ҳамда бу бўйича камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради;
• фанлар бўйича қайдномаларнинг марказлашган ҳолда рўйхатдан ўтказилишини ташкил қилади;
• бошқарма ходимлари, деканат ва кафедраларнинг ўқув-ёрдамчи ходимлари томонидан хизмат вазифаларини бажариш сифати устидан назорат ўрнатади;
• йўналишлар бўйича ўқув юкламалари мўлжалли ҳажмини аниқлайди;
• кафедра мудирлари билан ҳамкорликда кафедралар ўқув юкламалари ҳажмини аниқлайди ва кафедра штатлари миқдори ҳақида таклиф киритади;
• ўқув юкламаларининг лавозимлар бўйича адолатли ва тўғри тақсимланишини назорат қилади ва бу бўйича кафедраларга услубий ёрдам кўрсатади;
• ўқув графиги бўйича факултетлар таклифларини йиғади, умумлаштиради ва шу асосда университет ўқув графиги лойиҳасини тайёрлайди;
• кафедралар ўқув юкламалари ва унинг тақсимотининг ўқув йили давомидаги ўзгариши (асосли сабабларга кўра) ҳисобини олиб боради, сабабларини аниқлаштиради ва тегишли чоралар кўриш ҳақида таклиф беради;
• факультетларда ўқув жараёнини ташкил этиш сифатини назорат қилади бу бўйича камчиликларни бартараф этиш бўйича услубий ёрдам уюштиради;
• ўқув-услубий жараён меъёрий ҳужжатларининг (ишчи ўқув режалари ва ишчи ўқув дастурлари, иш юритиш ҳужжатлари ва б.қ.) амалдаги талаблар асосида тайёрланиши ва белгиланган тартибда тасдиқдан ўтказилиши бўйича факультетлар ва кафедралар фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда бу бўйича услубий-амалий ёрдам кўрсатади;
• ўқув жараёни меъёрий ҳужжатлари мазмуни ва сифатининг таълим стандартлари талабларига мувофиқ келиш ҳолатининг таҳлилини ташкил қилади ва бу бўйича фикр-мулоҳазаларни университет миқёсида умумлаштиради ҳамда шу асосда ушбу ҳужжатларни такомиллаштириш чорасини кўради.

Ўқув-услубий бошқарма ходимлари (услубчи, инспектор, котиб ва иш юритувчи)нинг асосий вазифалари

• илмий ахборот ресурс маркази ва кафедралар билан ҳамкорликда фанларнинг ўқув адабиётлари, ўқув-услубий мажмуалар билан таъминланиш мониторингини юритади;
• кафедраларнинг ўқув-услубий адабиётларга бўлган эҳтиёжини таҳлил қилади ва шу асосда кафедралар илмий-услубий ишлар режасини тузишда услубий-амалий ёрдам кўрсатади;
• кафедралар эҳтиёжи асосида университет бўйича ўқув-услубий адабиётлар яратиш ва чоп этиш режасини тузади, ўқув-услубий адабиётларни нашрга тавсия этиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш бўйича муаллифларга услубий-амалий ёрдам беради;
• таълим йўналишлари бўйича талабалар сонидан келиб чиққан ҳолда, университет босмахонасида нашр этишга мўлжалланган ўқув адабиётлари миқдори ҳақида таклиф тайёрлайди;
• яратилган ўқув-услубий адабиётларнинг ўқув дастурларига мувофиқ келиши, ўқув адабиётлари яратиш концепцияси талабаларига жавоб беришини таҳлил қилади ва ўқув-услубий кенгаш муҳокамасидан ўтказишни ташкил этади;
• кафедралар илмий-услубий ишлар режасининг бажарилишини назорат қилади;
• университет ўқув-услубий кенгаши масъул котиби вазифасини бажаради, кенгаш раиси билан келишган ҳолда кенгашнинг иш режасини тузади ва муҳокама қилишга мўлжалланган масалаларни тайёрлайди;
• кенгаш қарорларининг ижросини назорат қилади;
• факультетлар ўқув-услубий кенгашлари иш режасининг бажарилишини назорат қилади, факультетлар ўқув-услубий кенгаши ишини самарали ташкил этиш бўйича услубий ёрдам беради;
• таълим йўналишлари ва мутахассисликлардаги фанларнинг адабиётлар билан таъминланиш ҳолати ҳақидаги маълумотлар бўйича юқори ташкилотлардан келадиган барча турдаги топшириқларни АРМ билан ҳамкорликда ижросини таъминлайди;
• бакалавр йўналишларнинг биринчи блок фанлари дарс жадвали технологик хариталари, ишчи дарс жадвалини белгиланган муддатда ва талаб даражасида тайёрлайди, тасдиқдан ўтказилишини ташкил қилади ҳамда факультетларга етказади;
• биринчи блок фанлари бўйича талабалар мустақил таълими топшириқларининг ишчи ўқув дастурларида ўз аксини топиши, бажарилиши ва баҳолаш жараёни устидан назорат ўрнатади ва бу бўйича кафедраларга услубий ёрдам уюштиради;
• биринчи блок фанлари бўйича қайта баҳолашлар жадвалини тузади ва белгиланган тартибда ҳамда муддатида ўтказилишини назорат қилиб борадиди;
• бакалавр йўналишларнинг биринчи блок фанлари дарс жадвали технологик хариталари, ишчи дарс жадвалини белгиланган муддатда ва талаб даражасида тайёрлайди ҳамда факультетларга етказади;
• дарсларнинг тўғри ва дарс жадвалларига мувофиқ ўтилаётганлигини назорат қилади;
• таълим йўналишлари ва таълим босқичлари бўйича талабалар рўйхати, контингенти, гуруҳ (гуруҳча) ва потоклар миқдори бўйича маълумотлар мониторингини юритади;
• талабаларнинг ўзлаштириши, академик қарзларнинг топширилиши мониторингини юритади. Маълум сабабларга кўра дарсга келмай қолган факультетлараро фан ўқитувчисини алмаштириш ва дарснинг борбод бўлмаслигини таъминлаш чорасини кўради;
• ўқув хоналаридан самарали фойдаланиш бўйича назорат ўрнатади;
• кафедраларда вакант соат ҳисобини олиб боради. Молия-режалаштириш бўлими билан ҳамкорликда университет бўйича соатбай иш ҳажми фондини аниқлайди ва иш турлари бўйича тақсимлайди ҳамда бу бўйича ректор буйруғи лойиҳасини тайёрлайди;
• соатбай асосдаги ўқув юкламаларининг ойма-ой бажарилиш ҳисобини юритади. Соатбай асосида дарс ўтишга рухсат бериш ҳамда бажарилган ўқув юкламаларига ҳақ тўлаш ҳақида ректор буйруғи лойиҳасини тайёрлайди, бу бўйича билдиришномаларда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини гуруҳ журналларидаги қайдлар асосида текширади;
• ўқув йили давомида ҳар ярим йиллик охирида соатбай ўқув юкламаларининг бажарилиши ва унга ҳақ тўлаш ҳолати бўйича маълумот тайёрлайди;
• деканатлар, кафедраларда талабалар малакавий амалиётини ташкил қилиш, ўтказишга доир меъёрий ҳужжатларнинг (амалиёт турлари бўйича Низомлар, амалиёт дастури ва ишчи дастурлар, услубий тавсияномалар, баҳолаш меъзонлари ва ҳ.к.) бўлиши, уларнинг сифати ҳамда талаб даражасида тайёрланиши устидан назорат ўрнатади ва услубий-амалий ёрдам беради;
• университет бўйича малакавий амалиётларга тайёргарлик кўриш, ўтказиш ва якунлаш ишларини ташкил қилади, амалиётни ўтказиш графигини тузади;
• амалиёт объектларини танлаш ва улар билан шартнома тузиш ишларини, шартнома мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилади;
• молия-режалаштириш бўлими билан ҳамкорликда амалиёт харажатлари сметасини тузади ва вазирликка бу бўйича ўрнатилган тартибда таклиф тайёрлайди;
• амалиёт бўйича факультетлар фаолиятини мувофиқлаштиради, факулътетлар билдиришномалари асосида ректор буйруқлари ва кўрсатмалари лойиҳасини тайёрлайди;
• амалиётда иштирок этувчи талабаларнинг ташкилий ва якуний конференцияларини ташкил қилишда ҳамкорлик қилади ҳамда иштирок этади;
• талабаларнинг амалиёт объектларига белгиланган пайтда этиб боришлари ва қайтиши ҳамда амалиётни ўтказиш жараёнини устидан назорат ўрнатади;
• амалиёт бўйича факультетлар ва кафедралар фаолиятини назорат қилади, камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради;
• талабаларнинг амалиёт бўйича ҳисоботлари ҳимояси тақдимотининг талаб даражасида ўтказилишини назорат қилади;
• факультетларнинг амалиёт ҳисоботлари асосида университет бўйича умумий ҳисоботни тайёрлайди;
• ўқув лабораторияларининг техник ҳолати, жиҳозлари ва сарфланувчи ашёлар, бажариш мумкин бўлган лаборатория ишлари миқдори, лабораторияларнинг дарс машғулотлари билан юкланиш даражасини таҳлил қилиш орқали ўқув лабораторияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича таклиф тайёрлайди;
• факультетларда ЯДА ни ташкил қилиш ва уни ўтказиш бўйича меъёрий ва ишчи ҳужжатларнинг бўлиниши таъминлайди;
• ЯДА синовларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва бажарилишини назорат қилади, бу бўйича факультетлар фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда услубий ёрдам кўрсатади;
• ЯДА ўтказиладиган фанлар бўйича имтиҳон вариантларини зарурий муҳокамалардан ва илмий кенгаш тасдиғидан ўтказиш ишларини ташкил қилади;
• ЯДА синовларини ўтказиш графигини, синовларни ўтказиш тартиби ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ҳам керакли тасдиқлардан ўтказиш ишларини ташкил қилади;
• таълим йўналишлари бўйича якуний аттестация комиссияси раислигига номзодларни белгиланган тартибда тасдиқ учун вазирликка тақдим этишга тайёрлайди;
• ЯДАК таркиби бўйича факультет деканлари тақдимномалари асосида ректор буйруғи лойиҳасини тайёрлайди;
• битирувчи учун консультациялар ва обзор машғулотлар ўтказилиши жадвалини тузади ва бажарилишини назорат қилади;
• аттестация синовлари ўтказиладиган хоналарни белгилаш ва ҳамда талаб даражасида тайёрланишини назорат қилади;
• ЯДА синовлари ва ҳимояларни белгиланган жадвал, тартиб-қоидалар ҳамда Низом талаблари асосида ўтказилишини назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳи ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш гуруҳи ишни ташкил этади;
• битирувчиларни ЯДА синовлари ва ҳимояга киритиш бўйича факультетлар билдиришномаларининг муддатида ва тўғри берилишини назорат қилади.
• ЯДАК иши бўйича йиллик ҳисобот тайёрлайди;
• рейтинг баҳолашлар натижаларининг рейтинг қайдномаси ва гуруҳ журналига тўғри қайд этилишини текшириб туради ва бу бўйича камчиликларни бартараф этиш юзасидан профессор-ўқитувчиларга услубий ёрдам кўрсатади;
• рейтинг баҳолашлари жадвали ва комиссиялар таркиби бўйича декан (оралиқ баҳолашлар учун) ва ректор (якуний баҳолашлар учун) буйруқларининг расмийлаштирилиши ва жойларга этиб боришини назоратга олади;
• ўқув юкламаларининг лавозимлар бўйича адолатли ва тўғри тақсимланишини назорат қилади ва бу бўйича кафедраларга услубий ёрдам кўрсатади;
• факультетларда ўқув жараёнини ташкил этиш сифатини назорат қилади бу бўйича камчиликларни бартараф этиш бўйича услубий ёрдам уюштиради;
• ЯДА синовларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва бажарилишини назорат қилади, бу бўйича факультетлар фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда услубий ёрдам кўрсатади;
• университет бўйича талабалар томонидан қолдирилган дарсларни қайта ўзлаштиришини факультетларда ташкил этилишини назорат қилиш;
• кафедралар ва деканатларда рейтинг баҳолашларига доир меъёрий ва ишчи ҳужжатларининг бўлишини назорат қилади ва ушбу ҳужжатлардан фойдаланиш бўйича услубий-амалий ёрдам беради;
• рейтинг баҳолашларни ташкил этиш ва назорат қилишни такомиллаштириш бўйича илғор тажрибалар, таклифлар, фикр-мулоҳазаларни тўплайди, тахлил қилади ва шу асосда белгиланган тартибда таклиф тайёрлайди;
• рейтинг баҳолашларнинг ташкил қилиниши ва ўтказилишига оид таҳлил ишларини олиб боради ва натижалари бўйича белгиланган муддатда маълумот тайёрлайди. Рейтинг баҳолашлар натижалари бўйича факултетлар рақамли ҳисоботини университет бўйича умумлаштиради; 
• талабаларни курсдан-курсга кўчириш, степендия белгилаш бўйича ишларнинг сифатли ва тўғри бажарилишини назоратга олади.
• белгиланган факультет куратори вазифасини бажаради;
• факултетда талабалар давоматининг гуруҳлар кесимидаги мониторингини олиб боради ва давомат бўйича кунлик маълумотни тайёрлайди;
• университет Илмий кенгашининг мажлиси ва деканлар йиғилишларига киритилган ўқув жараёнига оид масалалар учун тезкор маълумот тайёрлайди;
• гуруҳ журналларини таҳлил қилиб боради ва аниқланган камчиликларни бартараф этилишини назорат қилади ҳамда услубий ёрдам кўрсатади;
• талабалар томонидан қолдирилган дарсларни қайта ўзлаштириш (отработка) жараёнини ташкил этилишини назорат қилади ҳамда бу бўйича ҳафталик ва ойлик маълумот тайёрлайди;
• ўқув режада белгиланган амалиётларнинг тегишли факультетда ташкил этилиши ва ўтказилиш сифати бўйича назорат олиб боради ва талабаларнинг якуний ҳисоботларни таҳлилдан ўтказиб, ҳимояга тавсия этиш ҳақида хулоса беради; 
• профессор-ўқитувчининг шахсий иш режасида белгиланган ўқув ишларнинг бажарилишини назорат қилиб боради;
• бириктирилган факультет деканати ва кафедраларида ўқув жараёнига оид меъёрий ва иш юритиш ҳужжатларнинг мавжудлиги ва юритилиш ҳолатини назорат қилади ҳамда бу бўйича услубий ёрдам кўрсатади;
• бириктирилган факультет талабаларидан ўқув жараёнига оид сўровномалар ўтказилиши ва таҳлил қилинишини таъминлайди ҳамда бу бўйича маълумот тайёрлайди;
• бириктирилган факультетда жорий баҳолашларнинг (2, 3, 4 курслар учун) белгиланган муддатларда, оралиқ ва якуний баҳолашларнинг жадвал асосида ўтказилиши, Низомга амал қилиниши, тўғри расмийлаштирилиши, баҳолашлар ёзма баёнларининг мавжудлиги ва баҳолаш сифатини таҳлил қилиб боради ҳамда камчиликларни бартараф этишда услубий ёрдам беради;
• якуний баҳолашлар сессиясидан камида икки кун олдин кафедралар томонидан жорий ва оралиқ баҳолашлар балларининг қайдномаларга ўтказилиши ва деканатга топширилишини назорат қилади;
• рейтинг назоратлари бўйича қайта баҳолашларнинг белгиланган тартибда ва муддатида ўтказилишини назорат қилади;
• “ёзма-тест” шаклидаги ўтказиладиган ЯНларда тест ўтказиш комиссияси таркибида иштирок этади;
• рейтинг баҳолашлар натижаларининг рейтинг қайдномаси ва гуруҳ журналига тўғри қайд этилишини текшириб туради ва бу бўйича камчиликларни бартараф этиш юзасидан профессор-ўқитувчиларга услубий ёрдам кўрсатади;
• ректор, ўқув ишлари проректори ва ўқув-услубий бошқарма бошлиғининг ўқув жараёнига тегишли мавсумий топшириқларини бажариб боради.
• Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруқлари ва кўрсатмалари, университет илмий кенгашининг қарорларининг ўқув жараёнига оид қисми бўйича ижросини таъминлаш учун ректор буйруғи ва фармойишлари лойиҳасини тайёрлайди;
• юқори ташкилотлардан келган ўқув жараёнига оид турли хил хат, модеммограмма, ҳаят қарорлари ва ҳоказоларни ижроси бўйича университет ички назорат ва мониторинг бўлими билан келишилган ҳолда маълумот тайёрлайди;
• кафедралар тавсияси асосида профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш режасини тузади ва ижросини таъминлади;
• ёш педагог ўқитувчиларни малака ва тажриба орттиришларини ташкил қилади;
• режа бўйича малака ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтадиган профессор-ўқитувчиларнинг белгилинган жойга етиб боришини назорат қилади. Режанинг бажарилиш ҳолатини таҳлил қилади;
• малака ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтган профессор-ўқитувчилар ҳисоботини йиғиб, таҳлил қилади ва сертификат нусхаларини қабул қилиб олади;
• ўқув ишлари проректори қабулхонаси, ўқув-услубий бошқармадаги иш қоғозларини юритади ва тартибга солади;
• ўқув ишлари проректори, бошқарма бошлиғининг ҳисобот, ахборот ва маълумотларини, ўқув ишларига доир буйруқ ва фармойиш лойиҳасини алоҳида назоратга олинган ҳужжатлар, хатларга жавобнинг муддатига бажарилашини назоратга олади;
• деканат, кафедраларга ўқув ишларига доир кўрсатма, топшириқларни ва маълумотларни етиб боришини таъминлайди;
• деканат ва кафедраларнинг ўқув жараёнига доир ҳужжатлар ёки моддий-техник ашёлар бўйича талабномаларини умумлаштиради ва бошқарманинг тегишли ходимларига топширади;
• ўқув ишлари проректори ва ўқув-услубий бошқарма бошлиғи тайёрлаган барча маълумотлар ҳамда хатларни компютерга киритади;
• бошқарма иш қоғозларини муқовалашга беради ва муомиладан чиқарилган ҳужжатларни архивга топширади;
• профессор-ўқитувчилар ва ўқув ёрдамчи ходимлар таркибининг ўқув йили давомидаги контенгентини мониторингини юритади;
• профессор-ўқитувчилар ва ўқув ёрдамчи ходимларнинг меҳнат ва бошқа таътиллари, ўқув ишлари бўйича хизмат сафарларининг ҳисобини юритади;
• талабалар ўқув варақаларини вақтида ва тўғри тўлдирилиб борилишини назорат қилади.