Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy


АРХЕОЛОГИЯ МУЗЕЙ-ЛАБОРАТОРИЯСИ

Музей ватанимиз қадимги тарихининг кейинги 150 минг йилдан зиёд даврини ўз ичига олган 40 мингдан зиёд ноёб ашёлар заҳираси мавжуд. Улардан илмий тўплам, монография, қатор ўқув-услубий қўлланмалар чоп этишда, шунингдек, магистрлик, докторлик диссертациялари тайёрлашда кенг фойдаланиб келинмоқда.

 

ГЕОЛОГИЯ МУЗЕЙ-ЛАБОРАТОРИЯСИ

Музейда қадимги, яъни бундан 400-600 млн. йил аввал яшаган ҳайвонлар ва ўсган ўсимликлардан то ҳозиргача мавжуд бўлган организмлар ҳақида материаллар тўпланган. Бу ноёб коллекциялар Ер шарининг турли ҳудудлари¬даги сув ҳавзаларидан келтирилган. Коллекция¬ларда палеозой, мезозой, кайнозой эраларига оид экспонатлар ўрин олган. Музейда тоғ жинслари ва минералларнинг мингдан ортиқ тури мавжуд. 
Музей Ўрта Осиёда ягона ҳисобланади, чунки бу ерда полеонтологияга оид экспонатлар, тоғ жинслари минераллар билан бирга жойлаштирилган.