Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

Ўзбекистоннинг инноватсион ривожланиш стратегияси: таълимнинг асосий ўрни

Самарқанд давлат иниверситети ректори Р.И.Халмурадов Россия Федерациясида чоп этиладиган «Высшее образование сегодня» журналида «Стратегия инновационного развития Узбекистана: ключевая роль образования» мавзусидаги мақоласи нашр этилди. Ушбу мақола Россия ва Ўзбекистон олий ўқув юртларининг ректорлари ўртасидаги Ўзбекистон олий таълимини ислоҳ қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар, инсон капиталининг ривожаланиши, унинг миллий иқтисодиётда рақобатбардошлигини таъминлаш, халқаро олий таълим тизимидаги тенденциялар, илмий-педагогик жамоанинг халқаро алоқалардаги ўрнини белгилаш масалалари баён этилган.

Кўчириб олиш

Магистратура таълимига доир

Мақолада Ўзбекистон олий таълим муассасаларида магистратура таълимини ташкил қилишнинг самарали механизмлари баён этилган. Жаҳон тажрибаси ва бугунги кунда мамлакатимизда амалда бўлган магистратура таълими қиёсланган, унинг ижобий ва салбий жиҳатлари очиб берилган.

Кўчириб олиш

Олий таълим сохасидаги ислоҳотлар таҳлили борасидаги айрим хулосалар

Мақолада Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизилшнинг ҳозирги вақтдаги ҳолати таҳ-лил қилинган. Ривожланган Ғарбий мамлакатларнинг таълими таҳлили асосида икки босқичли таълим тизимининг (иқтисоднинг турли соҳалари учун кадрлар тайёрлаш нуқтаи назаридан) муаммолари очиб берилган ва уларни ҳал қилиш йўллари кўриб чиқилган.

Кўчириб олиш

Талабалар билимини назорат қилиш вa баҳолаш - таълим сифатининг муҳим омили

Мақолада олий ўқув юртларида талабалар билимини баҳолашнинг рейтинг тизими афзалликлари ва камчиликлари таҳлил қилинган. Самарқанд давлат университетида ишлаб чиқилган рейтинг тизими янги низоми лойиҳасини синов-тажриба тариқасида жорий этиш натижалари баён этилган.

Кўчириб олиш

Касбга йўналтирилган таълим ҳақида

Олий таълим муассаларининг ўқув режаларидаги "Математика ва табиий-илмий фанлар "ни ўқитиш ҳажми ва кетма-кетлигини шаклланиши ҳамда қандай мезонлар асосида у ёки бу фанга қанча соат ажратиш тўгрисида фикр юритилган. Фанларни касбга йўналтириб ўқиш тўгрисидаги таклиф асослаб берилган.

Кўчириб олиш