Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy


Конституция - бахтимиз қомуси

img

2017 йил 6 декабр куни Самарқанд давлат университетининг фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги  муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда университет ректори, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби  Р.Халмурадов университет профессор-ўқитувчилари ва ходимларини байрам билан табриклади. Тадбирда  Самарқанд вилоят  Адлия бошқармасининг юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш шўъбаси мудири Ш. Шодиев «Конституция-давлатимиз барқарор  ривожланишининг кафолати» мавзусида маъруза қилди.
Байрам муносабати билан университет маъмурияти томонидан 130 нафар профессор-ўқитувчилар ва ходимлар пул мукофоти билан тақдирланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги муносабати билан самарали меҳнати ва жамоат ишларидаги фаол иштироки учун университет касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 50 нафар профессор-ўқитувчи ва ходимлари эсталик совғалари билан тақдирланди.

Маънавият ва маърифат бўлими 

http://samdu.uz/assets1/plugins