Фаол талабалар билан учрашув

img

19-21 декабр кунлари Самарқанд давлат университети фаоллар залида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи университет бошланғич ташкилоти етакчилари ва гуруҳ сардорлари билан учрашув бўлиб ўтди. 
Тадбирда университет ректори Р.И.Халмурадов, Миллий хавфсизлик хизмати Самарқанд вилоят бошқармаси масъул ходимлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор А. Эштаев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи университет бошланғич ташкилоти етакчиси Ҳ. Тўхтаев, факультетларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарлари ҳамда талабалар иштирок этдилар.
Учрашувда гуруҳ етакчилари ва сардорларига диний экстремизм, терроризм ҳамда коррупция сингари жамиятимизга хавф солиб турган хавф-хатарлар ва уларнинг аянчли оқибатлари тўғрисида маълумотлар берилди. Адашиб ёки билимсизлик туфайли халқаро экстремистик тўдаларнинг тузоғига илинган ёшларнинг аянчли тақдири, бундай шахсларнинг жиноий ҳаракатлари ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди. 
Бугунги таҳликали замонда қора ниятли кучлар мамлакатимиздаги тинч-осойишта ҳаётга рахна солишга уриниб кўришлари мумкинлиги, шунинг учун талабалар орасида бундай хуружларга нисбатан мафкуравий иммунитет ҳосил қилишнинг нақадар аҳамиятли эканлиги хусусида сўз борди.
Йиғилишда талабаларни қизиқтирган саволларга маърузачилар томонидан кенг ва атрофлича жавоблар қайтарилди.


Маънавият-маърифат бўлими