Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик - жамият вабоси

img

2017 йил 21 декабр куни Самарқанд Давлат университети Ижтимоий-иқтисодиёт факультети талабалари учун “Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик- жамият вабоси” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Самарқанд вилоят наркология диспансери, Самарқанд вилоят ИИБ, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон мусулмонлар идораси вилоят бўлими вакиллари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этдилар.
Учрашувда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида аҳоли айниқса, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисида ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилаётгани, айрим ёшлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар ҳозирги кунда жамият вабосига айланаётгани ҳақида фикр-мулоҳазалар айтилди.
Айниқса, талаба ёшларга аввало ҳуқуқбузарлик ва жиноят тушунчаларининг фарқи тушунтириб берилди, бундай нохуш ҳолларнинг олдини олиш учун ёшлар аввало ўз ҳуқуқларини яхши билиши, қолаверса, мажбуриятлари ҳақида ҳам етарли билимга эга бўлишлари зарурлиги таъкидланди.
Тадбир сўнгида мутахасислар талабаларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб бердилар.

http://samdu.uz/assets1/plugins