Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy


Узлуксиз таълим сифати яхшиланади

img

2017 йилнинг 22-23 декабрь кунлари Самарқанд Давлат университетида “Узлуксиз таълим сифат ва самарадорлигини оширишнинг назарий-услубий муаммолари” мавзусида илмий конференция ўтказилди.
Конференцияда Республикамиз олий таълим муассасалари ва академик лицейлари ҳамда университетдан 100 га яқин проректорлар, лицей директорлари ва профессор-ўқитувчилар иштирок этди.
Конференциянинг очилиш маросимида 10 га яқин маърузалар тингланди. Конференция қизғин таклиф ва мулоҳазаларига бой тарзда ўтди.