Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

Ўзбекистон ва Россия шериклигига 25 йил тўлди

img

Самарқанд Давлат университетининг Рус филологияси факультетида Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Анжуманда иштирок этган университет халқаро алоқалар бўлими бошлиғи М. Носиров, факультет декани Р. Ряснянская, рус ва чет эл адабиёти кафедраси доценти Р. Назарян ва бошқалар Ўзбекистон билан Россия шериклигининг турли жиҳатлари – тарихий босқичлар, сиёсий мулоқотлар натижалари, иқтисодий ҳамкорлик имкониятлари, маданий-гуманитар алоқалар истиқболлари хусусида нутқ сўзлади. Ўзбекистон билан Россиянинг фан, таълим, маданият, санъат, спорт, туризм соҳаларидаги ҳамкорлиги изчил ривожланаётганлиги таъкидланди.
Тадбир сўнгида талабалар ўзбек ва рус адабиёти намуналаридан, халқ достонларидан парчалар ўқиб берди. Улар ижросидаги ўзбек ҳамда рус миллий куй ва қўшиқлари йиғилганларга завқ бағишлади.

http://samdu.uz/assets1/plugins