Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy


Болажонларга мeҳр улашилди

img

2017-йил 26-декабр куни Самарқанд Давлат университети Ижтимоий-иқтисодиёт факультетининг ижтимоий иш йўналиши қошида ташкил этилган “Алтруист” тўгараги талабалари “Меҳр қўлини узатайлик” лойиҳаси асосида Самарқанд шаҳридаги 1-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини кириб келаётган Янги йил байрами билан табриклаш учун байрам дастурини намойиш этдилар.

Тадбирда иқтидорли талабалар томонидан ташкил этилган саҳна кўринишлари, шўх куй-қўшиқлар, қизиқарли шартлар болажонлар томонидан илиқ кутиб олинди. Айниқса байрам кўрки бўлган Қорбобо ва Қорқиз ҳамда Ялмоғиз кампирлар образлари иштирокидаги саҳна кўринишларида болажонларнинг ўзлари ҳам фаол иштирок этдилар.

Байрам сўнгида болажонларга Қорбобо ва Қорқиз томонидан совғалар улашилди.