Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

Халқ билан мулоқот давом этмоқда

img

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёвнинг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини ва давлатимиз раҳбари томонидан кўтарилган долзарб масалаларни аҳолига оддий ва тушунарли тилда етказиш мақсадида Самарқанд давлат университетида ижтимоий-гуманитар йўналишдаги факультетларнинг етакчи олим ва профессор-ўқитувчиларидан иборат 20 та махсус тарғибот гуруҳлари 2018 йилнинг 5 январидан бошлаб Самарқанд шаҳри ва Пастдарғом туманидаги маҳаллалар марказларида ташкил этилган тадбирларда жадвал асосида тарғибот ишларини бошлаб юбордилар. 
Жумладан, 2018 йил 5-6 январь кунлари Самарқанд шаҳридаги “Бекхо”, “Боғи баланд”, “Боғи майдон”, “Боғи мирзо”, “Галаосиё”, “Гулобод”, “Дукчиён”, “Жуйи чуқур”, “Ҳумо”, “Мотрид” маҳаллари аҳолиси билан учрашувлар ўтказилди. 
Тарғибот тадбирларида маърузачилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига биринчи марта қилинган Мурожаатнома Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг узоқ йилллар давомида халқимиз турмушини фаровон ва давлатимизни бақувват қилиш хусусида йиғилиб юрган орзу-армонларининг жамулжами эканлигини батафсил тушунтирмоқдалар.
Махсус тарғибот гуруҳлари томонидан Самарқанд шаҳрида 2018 йил 5-6 январь куни ташкил этилган учрашувларда жами 2500 нафардан зиёд тингловчилар иштирок этдилар.
Махсус тарғибот гуруҳлари томонидан Самарқанд шаҳри маҳаллаларида 2018 йил 15 январгача тарғибот тадбирларини ўтказиш режалаштирилган.

http://samdu.uz/assets1/plugins