Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

Тинчлигингга жоним фидо – муқаддас ватан

img

2018 йил 11 январь куни СамДУ Механика-математика факультетида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда университет Ҳарбий кафедраси офицерлари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этдилар.

Байрам тадбирида Ҳарбий кафедра ўқитувчиси, подполковник Рустам Азимов нутқ сўзлади. У ўз нутқида бугунги ёшларимиз мустақил ватанимизнинг посбонлари эканлигини, уларни соғлом ва баркамол қилиб вояга етказиш, ёшларда ор-номус, миллий ғурурни изчил шакллантириб бориш барчамизнинг бурчимиз эканлигини таъкидлади.

Тадбир сўнгида факультет талабалари ватанпарварлик руҳидаги шеърлари орқали Ватан ҳимоячилари куни билан йиғилганларни табрикладилар.

http://samdu.uz/assets1/plugins