Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

Ватан ҳимоячилари куни муносиб нишонланмоқда

img

Самарқанд Давлат университетида 2018 йил 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда университет ректори в.б. профессор  А. Солеев сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам муносабати билан табриклади. Университет ҳарбий кафедраси мудири, подполковник М. Рахмонов «Миллий армиямиз – мустақиллигимизнинг, тинч ва осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам кафолатидир»  мавзусида маъруза қилди.

Байрам муносабати билан университет маъмурияти ҳамда университет бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ҳарбий кафедрасининг 13 нафар  офицер ва ходимлари эсдалик совғалари билан  тақдирланди. Бундан ташқари кафедра офицерларига касбий таълим факультети талабалари томонидан  чизилган портретлар тақдим этилди.

Тадбир сўнгида филология факультети 102-гуруҳ талабаси Боймуродова Адиба ва 101-гуруҳ  талабаси Эргашева Дилрабо томонидан ўқилган шоир Х. Саъдуллонинг «Тиз чўктириб бўлмас Ўзбекистонни», «Ватан»  шеърлари кўпчиликка манзур бўлди.

Маънавият ва маърифат бўлими

http://samdu.uz/assets1/plugins