Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

Армия – ватанимизнинг мустаҳкам қалқони 

img

Самарқанд давлат университети рус филологияси факультетида 13 январь куни Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 26 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда университет Ҳарбий кафедраси офицерлари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этдилар. 
Тадбирда сўзга чиққан университет Ҳарбий кафедраси ўқитувчиси, майор З. Боймирзаев 1992 йил 14 январдан эътиборан мамлакатимиз ҳудудида жойлашган барча ҳарбий тузилмалар Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий тасарруфига ўтказилганлигини, ана шу тарихий кун – 14 январь мамлакатимизда Ватан ҳимоячилари куни сифатида кенг нишонлаб келинаётганлигини таъкидлади. Ўтган вақт мобайнида Қуролли Кучларимиз ташкилий ва таркибий жиҳатдан замон талаблари даражасида такомиллашди. Тузилмаларнинг ҳаракатчанлиги, жанговар қобилияти, ҳарбийларнинг жисмоний ва маънавий тайёргарлиги ошди. Қисм ва бўлинмалар замонавий қурол-яроғ ва жанговар техника билан таъминланди. 
Тадбир якунида факультет талабалари томонидан ўқилган ватанпарварлик руҳидаги шеърлар кўпчиликка манзур бўлди.