Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy


Талабалар ўртасида танлов ўтказилди

img

Москва шаҳридаги Миллий ядро тадқиқотлари университетининг Москва муҳандислик физикаси институти (НИЯУ, МИФИ) 14.03.12-Ядро физикаси технологиялари мутахассислиги йўналишида Ўзбекистон Республикасига олий маълумотли кадрларни мақсадли тайёрлаб бериш учун 2018-2019 ўқув йилида бакалавриат йўналишида 12 та ва магистратура муттахассислиги бўйича 3 та ўрин ажратган. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 14 февралдаги 511255-406-сонли мурожаатига биноан Самарқанд Давлат университетида Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий, Бухоро вилоятларидаги олий таълим муассасалари 1 курс талабалари ва академик лицей талабаларига бакалавриат йўналишида таҳсил олиш учун 2018 йил 3 март куни, магистратура мутахассислигида ўқишни хохловчилар учун 2018 йил 5-6 март кунлари танловлар ўтказилди.

Танловни Фанлар Академияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ходимлари иштирокида тузилган комиссия ўтказди. Комиссия таркибида академиклар Т.М.Муминов, С.Н.Лақаев, ядро физикаси лабораторияси мудири А.Сафаров, физика факультети декани А.Абсанов, физика факультети доценти А.Якубовлар фаолият олиб боришди. Танловга Навоий Давлат педагогика институтидан 11 нафар, Бухоро Давлат университетидан 8 нафар, Қарши давлат университетидан 5 нафар, Жиззах давлат педагогика институтидан 26 нафар ҳамда Самарқанд Давлат университетидан 57 нафар талабалар иштирок этди.

Илмий бўлим