Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

Абу Мансур  Ал-Мотуридий калом ва фиқҳ алломаси

img

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг 2018 йил 15 февралдаги “2018 йилда диний-маърифий соҳада амалга ошириладиган ташкилий-амалий, маданий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги баёни (07/1-377-сон,16.02.2018й) билан тасдиқланган “2018 йилда диний-маърифий соҳада амалга ошириладиган ташкилий-амалий, маданий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот тадбирлари режаси (Йўл харитаси)”нинг 1-бандини ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 12 апрель куни Регистон майдонидаги Мирзо Улуғбек мадрасасида Самарқанд давлат университетининг  тарих факулътети Ўзбекистон тарихи кафедраси ўқитувчиси Мухиддинов Суннатулло Иноятовичнинг “Абу Мансур  Ал-Мотуридий калом ва фиқҳ алломаси” мавзусида очиқ дарси бўлиб ўтди.

Очиқ дарсда университет маънавият ва маърифат бўлим бошлиғи К.Давронов, тарих факультетининг профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этишди.

 Очиқ дарсда ислом цивилизацияси тамаддунида буюк алломаларимизнинг тутган ўрни ва улар томонидан қолдирилган илмий мероснинг тарихий-маърифий аҳамияти хусусида фикр юритилди.