Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

Хорижий университетлар билан ҳамкорлик ўрнатилмоқда

img

Самарқанд давлат университетининг нуфузли хорижий университетлар билан алоқалари тобора кенгайиб бормоқда. Шу мақсадда университет проректори А. Солеев апрель ойи бошида Корея Республикасида сафарда бўлди ва Гуёнчжу шаҳридаги Донгкук ҳамда Сеул шаҳридаги Гачон университетлари раҳбарияти билан учрашди. Мазкур учрашувларда мезбонларга Самарқанд давлат университети ҳақида тўлиқ маълумот берилди ва ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланди.

Меморандумга кўра жорий йилнинг май-июнь ойларида Донгкук университети профессорлари СамДУга ташриф буюриб, маърузалар ўқийдилар. Июнь-август ойларида эса СамДУ ўқитувчилари (мактабгача таълим кафедраси) Донгкук университетига икки ойлик стажировкага юбориладиган бўлди.

Шунингдек, мазкур университетлар билан икки томонлама ҳамкорлик доирасида талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашуви, биргаликда илмий конференциялар ўтказиш, илмий мақолаларни чоп этиш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш каби масалалар ҳам кўзда тутилган.