Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy


Ислом Каримов – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асосчиси

img

2018 йил 13 апрель куни Самарқанд шаҳрида «Ислом Каримов – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асосчиси» мавзусида Халқаро илмий конференция ташкил этилди.

Конференция Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Ўзбекистон давлат мустақиллигини қўлга киритиши ва уни барқарор ривожланиш йўлидаги улкан тарихий ҳизматларини инобатга олган холда, шунингдек унинг хотирасини абадийлаштириш ишларини давом эттириш мақсадида ташкил қилинди.

Конференция Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоатчилик фонди, Самарқанд давлат университети шунингдек Самарқанд вилояти ҳокимияти томонидан ўтказилди.

Конференция ялпи мажлисида ЎзР ФА академиги Б.С. Юлдашев (ЎзР ФА президенти), Т.А. Каримова (Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоатчилик фонди таъсисчиси), Қозоғистон-немис университети бўлим бошлиғи Раушан Серик (Қозоғистон), Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбари Т.Ш. Ширинов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али Аҳмедов каби йирик фан ва жамоат арбоблари иштирок этишди.

Конференция иши икки шўъбада ташкил қилинди. «Ўзбекистон давлат мустақиллигини қўлга киритилиши ва мустаҳкамланишида Ислом Каримовнинг ўрни» деб номланган биринчи шўъбада И.А.Каримовнинг мамлакат тараққиётидаги ижтимоий-иқтисодий (Н.Жўраев, С.Ризаев), сиёсий (Х.Юнусова, Ш.Салимов), маданий (В.Кучкаров, М.Куронов) роли каби мавзуларда маърузалар қилинди. Шунингдек, шўъба ишида Б.А.Абдухалимов (УзР ФА вице-президенти), Лю Тао (Конфуций институти директори), Ч.У. Койчуманова (Қирғизистон) сингари таниқли тадқиқотчилар ва бошқалар қатнашди.

Иккинчи шўъба «Ўзбекистоннинг халқаро алоқаларини ривожлантиришда Ислом Каримовнинг ҳиссаси» деб номланиб, унда қатнашчилар Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикаси (Сун Дон Ги, Ли Ю Ми), Тожикистон (А. Ғафуров), Франция (Ю.Кушанова) ўртасидаги маданият ва таълим соҳасидаги алоқаларини, Ислом Каримовнинг Марказий Осиёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни сақлашга қўшган ҳиссаси (С. Адилходжаева, М. Рахимов) ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро алоқаларига оид бошқа маърузалар муҳокама қилинди.

Тадбир доирасида Ислом Каримов Хотира мажмуасига ташриф буюрилди ва гуллар қўйилди, шунингдек қадимий Самарқанд шаҳри бўйлаб саёҳат уюштирилди.