Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

Ота-оналар йиғилиши 

img

2018 йил 14 апрель куни Самарқанд Давлат университети физика факультети талабаларининг ота-оналари билан факультет жамоасининг учрашуви бўлиб ўтди. 
Унда факультет профессор-ўқитувчилари, гуруҳ мураббийлари ҳамда 1-босқич талабаларининг 108 нафар ота-оналари қатнашдилар. Тадбирда факультетининг ўқув, илмий, маънавий-маърифий соҳадаги фаолияти, талабаларнинг билими, баҳолашнинг рейтинг тизими ҳамда талабаларининг фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичилари, тартиб-интизоми, тарбияси, дарсларга қатнашиши ҳақида гаплашиб олинди. Ота-оналар таклиф ва мулоҳазалар билдирди.