Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

“Ветеран” жангчи-фахрийлар билан учрашув

img

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2017 йил 28 октябрда тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг ҳарбий қисмлар билан биргаликдаги фаолиятини ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш чора-тадбирлари дастури”  ижросини таъминлаш мақсадида  2018 йил 16 апрель куни Самарқанд давлат университети мажлислар залида Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси билан ҳамкорликда “Жасорат” мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда “Ватанпарвар фидойилар” жамоаси директори Ж. Гулямов, Самарқанд вилоят жангчи фахрий ва ногиронлар бўлими раис муовуни Ҳ. Ибрагимов, Филология факультети Адабиёт назарияси ва истиқлол даври адабиёти кафедраси ўқитувчиси ф.ф.н. У. Қобиловлар сўзга чиқди ҳамда иштирокчиларга ватанпарварлик, фидойилик ватанга муҳаббат, шукроналик туйғулари ҳақида маъруза қилдилар. Тадбирда “Унутилмаган қаҳрамонлар” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Тадбир сўнгида “Ватанпарвар фидойилар” ансамбли томонидан концерт дастури ташкил қилинди.