Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

On-line илмий учрашув: Самарқанд – Қозон

img

2018 йил 14 апрель куни Москва вақти билан соат 12.00. да Самарқанд давлат университети (СамДУ) ва Қозон федерал университетининг Набережные Челны филиали (ҚФУ НЧФ) олимлари томонидан навбатдаги вебинар ўтказилди. Вебинарда икки томондан ҳам, асосан, СамДУ «Мумтоз адабиёт тарихи», «Психология», «Фалсафа» ва ҚФУ НЧФ «Ижтимоий-гуманитар фанлар» кафедраларининг профессор-ўқитувчилари, шунингдек, расмий дин вакиллари, магистрантлар ва талабалар иштирок этишди. Вебинар мавзуси «Ислом тамаддуни ва замонавий дунё хавфсизлиги» («Исламская цивилизация и духовная безопасность в современном мире”) деб белгиланди. Кун тартиби бўйича қуйидаги маърузалар тингланди:
I. Кириш сўзи. ҚФУ НЧФ «Ижтимоий-гуманитар фанлар» кафедраси мудири, фалсафа фанлари доктори, профессор Аскар Гафиятуллович Хайруллин. 
II. “Ислом: чексизфан – Ўрта аср илмий ренессанси” («Ислам: наука без границ – средневековый научный ренессанс»). Филология фанлари доктори, профессор Джамиля Насыховна Мустафина. ҚФУ НЧФ.
III. «Диний маърифат ва миллий хавфсизлик» («Религиозное образование и национальная безопасность»). Социология фанлари номзоди, доцент Лилия Робертовна Муртазина. ҚФУ НЧФ.
IV. «Алишер Навоий насрида ислом маърифати инъикоси» («Отражение исламской духовности в прозе Алишера Навои»). Филология фанлари доктори, профессор Дилором Исомиддинқизи Салоҳий. СамДУ.
V. «Глобал муаммо сифатида жамият хавфсизлигида диний бағрикенгликнинг ўрни» («Место религиозной толерантности в общественной безопасности, как глобальной проблемы”). Рус филологияси факультети 1-курс талабаси Далер Уткурович Бабаев. СамДУ.
Кириш сўзидан сўнг дастурдан ташқари Самарқанд шаҳар Руҳобод масжди имом хатиби Тулкин Хожи Амиров буборада ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
Вебинарда муҳокамалар давомида қуйидаги масалалар ёритилди:
1.  Ислом тамаддунинин ўзига хос хусусиятлари қанақа? Улардан жамият тараққиёти учун қандай фойдаланиш мумкин?
2.  Давлат ва жамият томонидан ислом маданияти ривожи учун яна қандай ишлар қилиниши лозим?
3. Ислом динини илмий ўрганишдаги, унинг асл моҳиятини омма томонидан нотўғри англанишидаги қандай муаммолар «Ислом радикализми», «Диний фундаментализм», «Исломтерроризми» ваҳ.к. тушунчаларни юзага келтирган? Ислом динини одамлар онгида салбийлаштириш ва, аксинча, идеаллаштиришдан қандай чиқиш мумкин?
4.  Докторлик диссертацияларини ишлашда қайси мавзулар долзарб? Биз буборада қайси илмий муаммоларни тадқиқ этишимиз лозим?
Вебинарда Набережные Челны мусулмонлар масжиди Ҳазрати ўз сўзи билан иштирок этди.
Вебинарда иккитомонлама бўлажак илмий алоқалар масалалари келишиб олинди. Шунингдек, май ойида бўлиб ўтадиган навбатдаги вебинар мавзуси бўйича таклифлар берилди.

Маънавият ва маърифат бўлими