Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

Япониянинг Аичи университетидан делегация

img

Япониянинг Аичи префектураси университетлари корпорацияси бошқарув раиси бошчилигидаги Аичи санъат университети делегацияси 2018 йил 14 май куни Самарқанд давлат университетига ташриф буюрди.

Бу лойиҳа 2017 йилда  бошланган эди ва ўтган бир йил давомида К.Шибазаки ўзиилмий тадқиқот натижаларинизалда тўпланган ўқитувчи, аспирант, магистрант ва талабаларга намойиш этди. Маърузада К.Шибазаки Ўзбекистонда сақланаётган қадимий қоғозлар, хусусан Самарқанд қоғозини таркибини аниқлашда Япониянинг замонавий асбобларидан фойдаланиб аниқланганлиги, унинг Хитой қадимий қоғозлардан фарқли хусусиятлари ва тайёрланиш технологиялари тўғрисида маъруза қилди. Самарқанд давлат университети тарих факультетиниг тарихшунослик ва манбашунослик кафедрасининг катта ўқитувчиси М.Ж.Бузруков ўз маърузаси билан иштирок этди. Дастурнинг иккинчи қисми Жомий кутубхонасида бўлиб ўтди, меҳмонлар у ердаги қадимий қўлёзма ва китоблар билан танишдилар. Ташриф сўнгида иккитомонлама шартнома имзоланди ва келгуси режалар ҳақида фикр алмашинилди.