Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy


Дунёни меҳр устига қурайлик

img

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти Кенгаши  ва Фарғона давлат унверситет ташаббуси билан  “Имконияти чекланган болалар ижтимоий-маданий фаолиятининг бадиий – ижодий воситалари асосида назарий ва амалий такомиллашуви” лойиҳаси доирасида “Дунёни менр устига қурайлик” мавзусида Республика Ёшлар Форуми ўтказилди.

Республика Ёшлар Форумида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят Кенгаши раиси А.Акбаров, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази директори Раъно Шодиева ҳамда  Фарғона, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари олий ўқув юртларидан келган профессор ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.

Форумда, “Ногиронларни интеграциялашуивида ички туризмнинг ўрни” мавзусидаги лойиҳаси билан қатнашган Самарқанд давлат унверситетининг Ижтимоий иш йўналиши талабаси Турсунбоев Жаҳонгир “Энг мазмунли” лойиҳа номинацияси бўйича ғолибликини қўлга киритди.    

                                            

Маънавият ва маърифат бўлими