Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy


 Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!

img

2018 йил 4 июнь  куни Самарқанд шаҳар концерт залида Самарқанд вилоят ҳокими Джураев Туробжон Икрамович, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати  Самарқанд вилояти бошқармаси  бошлиғи Мирзаахмедов Улуғбек Мирҳайдарович,  Самарқанд вилоят прокурори Зуфаров Фарҳод Мухаммеджанович, Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси бошлиғи Ботиров Салоҳиддинхон Ботирович, Самарқанд вилоят бош имом хатиби Эшонқулов Зайниддин Садриддинович иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув мустақил фикрлайдиган, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қарайдиган, қатъий ҳаётий эътиқод ва қарашларга эга бўлган, миллий менталитетимизга ёт зарарли таъсирларга қарши туришга қодир ёшларни тарбиялашга қаратилди.

Тадбирда Самарқанд Давлат университети ректори, барча проректорлар, факультетлар деканлари, декан муовинлари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар фаол иштирок этишди.