Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

Ягонасан, муқаддас Ватан! 

img

2018 йил 7 июнь куни Самарқанд давлат университети касбий таьлим факультетининг фаоллар залида  «Ягонасан, муқаддас Ватан!» кўрик-танловининг иккинчи (Самарқанд вилоят олий таълим муассасалариаро) босқичи ташкил этилди.

Кўрик-танловнинг иккинчи босқичида ўз таълим муассасаларида ғолиб деб топилган Самарқанд давлат университети, Самарқанд ветеринария медицинаси институти, Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти, Самарқанд давлат чет тиллар институти, Самарқанд давлат иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт институти бадиий жамоалари ва якка ижрочилари қатнашди.
Кўрик-танловда Самарқанд давлат университети “Гулдаста” вокал гуруҳи (яккахон 4-курс талабаси Сардор Абдувоҳидов, 2-курс талабаси Темирова Мавлуда) “Ватан ягонасан!” қўшиғи билан 1-ўрин,  Самарқанд ветеринария медицинаси институти 3–курс талабаси Фахриддинов Хумоюн “Ватан” қушиғи билан 2-ўрин, Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти 3-курс талабаси Масаридинов Фарҳод “Ватан” қўшиғи билан 3-ўринга муносиб деб топилди.