Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

Самарқанд ва Самара ўртасидага ҳамкорлик

img

Самарқанд Давлат университети делегацияси фалсафа кафедраси ўқитувчиси (PhD) Гулноза Султанова, докторант Хусан Тухтаев ва магистрант Нафиса Қаюмова Самара давлат маданият институти ва Самара Давлат универститетида бўлиб,“Фан ва таълим замонавий амалиётда гуманитар билим халқаро интеграцияси: "Самара и Самарканд” мавзусидаги илмий-маърифий проектида иштирок этдилар. Сафар жараёнида талабалар, аспирантлар ва профессор ўқитувчилари билан ҳамкорликда илмий-назарий семинарлар, маърузалар ва “Самарқанд маданий мероси” мавзусида тақдимот ва ярмарка ўтказилди.

Фалсафа кафедраси ўқитувчиси Гулноза Султанова “Марказий Осиё алломалари ижодида тафаккур тарзи намуналари”, “Марказий Осиё фалсафий мероси ва ҳозирги замон фани”, Хусен Тухтаев эса “Самарқанд ижодкор ёшлари” каби мавзуларда маърузалар ва мастер класслар ўтказишди.

Ҳамкорлик натижасида Самара Давлат универститетида иккита магистратурага фалсафа ва ижтимоий фанлар бўйича грант асосида ўрин ва докторлик диссертацияларига оппонентлик, илмий раҳбарлик ва тақризлар масаласи келишилди.