Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


“Ягонасан, муқаддас Ватан!”

img

2017 йил 6 июнь куни «Ягонасан, муқаддас Ватан!» кўрик-танловининг иккинчи (Самарқанд вилоят олий таълим муассасалариаро) босқичи ташкил этилди. Кўрик-танловнинг иккинчи босқичида ўз таълим муассасаларида ғолиб деб топилган Самарқанд давлат университети, Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти, Самарқанд давлат қишлоқ хўжалиги институти Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт институти бадиий жамоалари ва якка ижрочилари қатнашди.

Кўрик-танловда қатнашчилар ўзларининг Ватанни мадҳ этувчи, миллий қадриятларимиз, тинч ва осуда ҳаётимиз, гўзал табиатимиз, юртимиз жамолини, истиқлол даврида эришган улкан ютуқларимизни тараннум этувчи қўшиқлари билан иштирок этишди.

«Ягонасан, муқаддас Ватан!» кўрик-танловининг иккинчи (Самарқанд вилоят олий таълим муассасалариаро) босқичида Самарқанд давлат университети “Гулдаста” вокал гуруҳи (яккахон 1-курс талабаси Темирова Мавлуда) “Азизсан Ватан!” қўшиғи билан 1-ўрин, Самарқанд давлат чет тиллар институти 1-курс талабаси Эшбоева Сурайё “Ватан” қўшиғи билан 2-ўрин, Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти 3-курс талабаси Атавуллаев Муродхон “Ўзбекистон” қўшиғи билан 3-ўринга муносиб деб топилди.