Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

“Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди

img

Ўзбекистон давлат консерваториясида Мустақиллигимизнинг 27 йиллигига бағишлаб “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ташкил этилган “Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Унда лойиҳанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлардаги олий таълим муассасаларининг 16 та бадиий жамоаси иштирок этди.

Танлов натижаларига кўра, Самарқанд давлат университетининг “Гулдаста” хор жамоаси 1-ўринни, Қўқон давлат педагогика институти бадиий жамоаси 2-ўринни, Гулистон давлат университети бадиий жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.

Ғолиб жамоалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.