Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy


Сиртқи ва кечки таълим шаклида бакалаврлар тайёрлаш бўйича қабул квоталари

img

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2-сон баёнига мувофиқ Олий таълим муассасалари учун 2018/2019 ўқув йилида сиртқи ва кечки таълим шаклида бакалаврлар тайёрлаш бўйича қабул квоталари тасдиқланди.

Олий таълим муассасаларида сиртқи таълим шакли учун абитуриентлардан ҳужжатлар 2018 йилнинг 10 июлидан 31 июлигача ҳамда кечки таълим шакли учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш муддати 9 июлидан 25 июлигача қабул қилинади.

Абитуриент олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;
  • 086-У-шакл бўйича тиббий маълумотнома;
  • паспорт (паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома)нинг нусхаси;
  • 3.5 х 4.5 см ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат.

 

2018-2019 ўқув йили Самарқанд давлат университетида сиртқи таълим шаклида бакалаврлар тайёрлаш бўйича қабул квоталари

Шифр

Таълим йўналишлари

жами

шу жумладан

ўзбек

рус

1

5110700

Информатика ўқитиш методикаси

50

50

0

2

5111100

Мусиқа таълими

25

25

0

3

5111700

Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш

75

60

15

4

5111800

Мактабгача таълим

75

60

15

5

5112000

Жисмоний маданият

50

50

0

6

5120101

Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили

50

50

0

7

5120300

Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)

50

50

0

8

5140100

Биология (турлар бўйича)

25

25

0

9

5210200

Психология (фаолият турлари бўйича)

25

25

0

10

5230100

Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

50

50

0

11

5231700

Кадрлар менежменти

25

25

0

Жами:

500

470

30

2018-2019 ўқув йили Самарқанд давлат университетида кечки таълим шаклида бакалаврлар тайёрлаш бўйича қабул квотаси

Шифр

Таълим йўналиши

жами

шу жумладан

ўзбек

рус

1

5130100

Математика

50

40

10

2

5130200

Амалий математика ва информатика

50

40

10

3

5140200

Физика

50

40

10

4

5140500

Кимё

50

40

10

Жами:

200

160

40

СамДУ Қабул комиссияси