Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


“Зарафшон водийси экосистемалари, биохилма-хиллигини муҳофаза қилиш” мавзусидаги илмий-амалий анжуман

img

Самарқанд  давлат  университети  География  ва  экология  факулътети  Экология  кафедраси  томонидан  Ўзбекистон  Республикаси  Олий  мажлиси  қонунчилик  палатаси  Экоҳаракат  депутатлари гуруҳи, Ўзбекистон экологик ҳаракати Самарқанд вилояти ҳудудий бўлинмаси,    ва  Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Самарқанд вилоят  бошқармаси  билан  ҳамкорликда  5-июн  Ҳалқаро  атроф муҳитни  муҳофаза  қилиш  кунига  бағишланган  «Зарафшон  водийси  экосистемалари, биохилма-хиллигини муҳофаза қилиш» мавзусидаги илмий-амалий анжуман ташкил этилди.

Тадбирни ўтказишда кўзда тутилган мақсад мамлакатимизда маҳаллий, минтақавий ва глобал миқёсдаги экологик муаммоларни ҳал этиш, аҳолининг экологик маданиятни юксалтириш, атроф муҳитни ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда жамоатчилик иштирокини кучайтириш ва жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигини кучайтириш, «Экологик назорат тўғрисида»ги  Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга фуқаролик жамияти институтларини жалб қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.