Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

Талабаларимиз бузғунчи ғояларга қарши

img

2018 йил 4 октябрь куни Самарқанд Давлат университети фаоллар залида  “Ўзбекистон ёшлари бузғунчи ғояларга қарши”  мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда университет маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори А. Эштаев, Самарқанд шаҳар Хўжа Юсуф масжиди имом-хатиби Н. Маллаев, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири Э. Улуғмуродов, декан ўринбосарлари ҳамда талабалар иштирок этди. 

Тадбирда диний вазиятни соғломлаштириш, миллатлараро тотувликни сақлаш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, талабаларни норасмий диний оқимлар таъсиридан сақлаш, уларни бу оқимларга кириб кетишларига йўл қўймаслик ҳамда интернет орқали тарқалаётган ҳар хил бузғунчи ғоялар, рекламалар, ёшларни ҳар хил ножўя хатти-ҳаракатларга ундовчи хабарларга қарши қандай курашиш хусусида сўз борди.

Тадбир сўнгида маърузачилар йиғилганларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб бердилар.

Маънавият ва маърифат бўлими