Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

Психология соҳасида илмий алоқалар

img

3-6 октябр кунлари Самарқанд давлат университети Психология ва ижтимоий фанлар факультети Психология кафедрасига Ҳиндистон давлатининг Бомбей технологиялар университети Ижтимоий-гуманитар фанлар факультети Психофизиология лабораторияси профессори, психолингвист, тиббиёт психологияси бӯйича мутахассис доктор Азизуддин Хан хизмат сафари билан келди.

Бу ташрифдан мақсад, психология йӯналишида университетлар ӯртасида илмий алоқалар ӯрнатиш, талаба алмашиш, докторантура ва стажировкалар ташкил этишдан иборат. Доктор Азизуддин Хан Психология йӯналишининг 2 курсида психолингвистика фанидан 1 ҳафталик лекция курсларини ӯтди. Бу мавзу талабаларда катта қизиқиш ӯйғотди.  

Доктор Азизуддин Хан Психология кафедраси ёш изланувчилари Р.Ю. Мусинова, Т.Э. Эшқувватов, К.Б.Муродовга келгусида илмий ишлар соҳасида маслаҳатчи деб белгиланиб, расмий ҳужжатлар имзоланди.

Халқаро алоқалар бўлими