Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

Биз оилавий ажримларга қаршимиз

img

Биология факультетининг фаоллар залида 2018 йил 9 октябрь куни Самарқанд вилояти Оила илмий-амалий марказининг директори Шодиева Зебо Нурмаматовна, Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг раиси Тожибоев Маъруфжон Маматожиевич, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Самарқанд вилоят кенгаши раиси ўринбосари Исомиддинов Юнусжон Юсуббоевич,СамДУ Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси Тухлиева Шарофат Бекташевна ва Биология факультетихотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси Рахматова Нигора Ботуровна ва Биология факультетида таҳсил олаётган талабалар ўртасида «Биз оилавий ажримларга қаршимиз» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад талабаларга оиланинг муқаддаслиги тўғрисида ахборот берилди. Бундан ташқари қизларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида Биология факультети хотин-қизлар қўмитаси раиси Рахматова Нигора Ботировна раҳбарлигида ташкил этилган “Моҳир қўллар” тўгарагини намойиши тағдим этилди. Тадбир сўнгида қизларни тўғри йўлга бошлаш мақсадида “Адашган қизлар” номли видео ролик намойиш этилди.

Ю. Рўзиев, маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари.