Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

Устозим – ҳаётим чироғи

img

Механика-математика факультетида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган “Устозим – ҳаётим чироғи”  мавзусидаги   тадбир бўлиб ўтди. 
Тадбирни Механика-математика факультети декани проф. А. Бегматов кириш сўзи билан очиб, жамоа профессор-ўқитувчилари ва бир пайтлар шу даргоҳда ишлаган, ҳозирда кексалик гаштини сураётган меҳнат фахрийларини байрам билан табриклади.
Тадбирда университет ректори буйруғига кўра, фаоллиги билан ажралиб турадиган профессор-ўқитувчилар пул мукофоти билан рағбатлантирилди. Шунингдек, ёшларга таълим-тарбия беришда алоҳида ўрнак кўрсатган фахрий профессор-ўқитувчиларга университет Бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир сўнгида профессор-ўқитувчилар учун байрам дастурхони ташкил этилиб, бир пиёла чой устида қизғин суҳбат бўлиб ўтди.