Ректор кубоги мусобақаси 

img

2018 йил 10-15 октябрь кунлари 18 октябрь Самарқанд шаҳри кунига бағишланган футбол бўйича университет ректори кубоги мусобақаси ўтказилди. 
Мусобақада университетнинг 14 та факультетидан жамоалар иштирок этди. Мусобақада  тарих факультети жамоаси 1-ўринни, механика-математика факультети жамоаси 2-ўринни, кимё факультети жамоаси 3-ўринни эгаллади.
Мусобақада 1-ўринни эгаллаган тарих факультети жамоасига университет ректори кубоги топширилди. Совринли ўринларни эгаллаган жамоалар аьзолари университет касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мусобақа талабаларда катта қизиқиш уйғотди.