Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Ҳиндистон элчиси университетда ҳамкорликни ривожлантиришни таклиф қилди

img

Ҳиндистон Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Шри Винод Кумар ва унга ҳамрохлик қилган шахслар Самарканд давлат университетига расмий ташриф буюрди.
Ўзбекистондаги Ҳиндистон элчихонаси ва Лал Бахадур Шастри номидаги Маданият Ахбарот Маркази университитемизга ташрифи биринчи марта эмас. Ўтган йилларда Ҳиндистон Яоги намойиши, ажойиб ҳинд рақслари ва албатта концерт дастурлари иборат бир канча тадбирлар ўтказилди.   
Ташриф давомида мехмонлар маданий тадбирлар, талабалар учун маруза ва ҳинд фильмлари намойишида иштирок этди. Ташриф чоғида Ҳиндистон элчиси Шри Винод Кумара хоним билан университет раҳбарияти ўртасида музокалар бўлиб ўтди.    
Тамонлар Ҳиндистон олий ўқув юртлари ва Самарқанд давлат университети илмий ва таълим ҳамкорлик, қўшма истиқболли лойиҳалар зарурлигини муҳокама қилишди.  
Музоакаралар давомида ректор проф.Р.И.Халмурадов университет тарихи хақида, узоқ йиллар давомида таълим муассасининг ютуқлари ва имкониятлари шунингдек университетни ривожлантиришнинг ҳозирги даражаси унинг дунёнинг нуфузли олий ўқув юртлари билан яқин алоқалари жумладан Ҳиндистоннинг Деҳли университети, Жавахарлала Неру, Бомбейдаги Ҳиндистон технологиялари каби олий ўқув юртлари билан ҳалқаро алоқаларни изчил ва фаол равишда кенгайтиришга хизмат қилишини айтиб ўтди. 
Жаноб Шри Винод Кумар Самарқанд университетини Ўзбекистондаги ривожланган университетлардан бири деб билишини ва унинг тарихидан хайратда қолганини эътироф этди.  У СамДУ ректори томонидан тўлиқ қўллаб қувватланадиган бир қатор аниқ таклифларни киритди. Ҳиндистон хукумати хорижий олимлар ва тадқиқотчиларни тадқиқот дастурларида иштирок этишга ёки Ҳиндистонда дарс бериш имкониятларини тақдим этади. 
Ҳиндистонда «ITEC» фан ёки таълим билан боғлиқ бўлмаган дастур бўлиб, мазкур лойиҳа ўз касбида баъзи бир қўшимча ваколатларга эга бўлишни истовчимутахасис ва профессоналлар учундир. «ITEC» дастури иштирокчилари Ҳиндистоннинг ихтисослашган инстутларига бориб ўқишлари ва уларга зарур зарур бўлган курсларни танлаш имкони берилиши мумкин. Иштирокичлар инглиз тили, информацион технологиялар ёки бизнес бошқаруви, кадралар бошқаруви ва бошқаларни ўранишлари мумкин. 
Ҳиндистон томони ўқишга ва бориш келиш харажатларига зарур пул маблағларини ажратади. Курс давомийлиги 7-10 кунга балким 2-3 ойгача давом этиши мумкин.   
Музакора иштирокчилари Самарқанд давлат университети ва Ҳиндистон олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик юқори даражада изчиллик билан ўтди. 
Тадбирга бағишланганкечада йиғилиш аъзолари Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси  жаноб Шри Винод Кумар Самарқанд давлат университети математик статистика фахрий профессори унвони билан тақдирланди. 
У қадимий ҳинд ва ўзбек алоқаларининг қадимий тарихи ва ривожланиши ҳақида талабаларга ва Самарқанд давлат университети ходимларига маруза ўқиди ва унга Фахрий профессор Мантияси ва диплом тақдим этилди. 

Халқаро алоқалар бўлими